Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларидаги АЁҚШларда Аи-80 бензиннинг чакана нархлари ўртача 6 800 сўмдан 7 100 сўмгача ошгани кузатилмоқда. Монополияга қарши курашиш қўмитаси бу борада огоҳлантириш билан чиқди.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Қўмита маълумотида келтирилишича, 5 декабрь куни биржа савдолари натижасига кўра Аи-80 бензин маҳсулотининг нархи 1 тн учун ўртача 8 млн сўмни ташкил этиб, мазкур кўрсаткич ўтган ноябрь ойига нисбатан 4 фоизга ошган. Бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан харид қилинган бензин ўртача 5-10 кундан кейин юклаб жўнатилади ва сотувга чиқарилади. Яъни, биржа савдоларида кузатилган нарх ўсиши 10 кундан кейин АЁҚШлардаги чакана нархларга ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан автомобиль бензини нархларини сунъий оширишга, танқислик ва ажиотаж талабни вужудга келтиришга йўл қўймаслик мақсадида, биржа савдоларига қўйиладиган Аи-80 маркали бензиннинг кунлик ҳажмларини ошириш ва нархларни барқарорлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 5 декабрдан бошлаб биржа савдоларига қўшимча 1 минг тонна Аи-80 бензини қўйилиши таъминланди.

«Шу муносабат билан, Республикадаги барча АЁҚШлардан халқимизни газ ва иссиқлик билан таъминлаш мақсадида автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилиши эвазига бензинга бўлган талаб ошганлиги сабабли асоссиз қўшимча даромад олиш ҳолатларига йўл қўймасликлари сўралади.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бензин нархлари доимий мониторинг қилиб борилишини ва нархларни сунъий равишда ошириш ҳолати аниқланган тақдирда ушбу субъектларга белгиланган тартибда тегишли чора кўрилишини маълум қилади», — дейилади қўмита хабарида.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди