Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда ногиронлиги бўлган йигит бўйнидан занжирбанд қилингани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Самарқанд вилояти ИИБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Фото: Видеодан кадр

Фото: Видеодан кадр

Туман ИИБ томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида аниқланишича, видеода акс этган фуқаро Самарқанд вилояти Иштихон туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро А.Ғ. (туғма кар-соқов) бўлиб, ҳолат 2022 йилнинг 15 ноябрида содир бўлган.

У 2004 йилда «Самарқанд эшитишида нуқсони бўлган болалар учун» №-61 сонли махсус мактаб интернатида ўқиб, 12-синфни тугатган. 2003 йилдан буён Иштихон туманида яшовчи тоғаси Ж.А. қўлида тарбияланган, тоғаси уни ушбу махсус мактабда ўқитган.

Фуқародан мутахассис (сурдопедагог) иштирокида тушунтириш олинганда, у уйидаги рўзғор юмушларини бажармаслик учун ўзини ўзи метал занжир билан боғлаб, қулф осиб, у билан бирга турувчи акаси (туғма кар-соқов) А.М.дан ушбу ҳолатни ижтимоий тармоқларга тарқатишини сўраб, шу йўл билан уй ишларидан қутулишни мақсад қилганини, ишидан пушаймонлигини, ҳеч кимга даъвоси йўқлигини баён қилган.

Фуқаронинг тоғаси Ж.А.дан тушунтириш олинганда, у жиянига нисбатан бу каби ҳаракатларни содир этмагани, ҳолатни ижтимоий тармоққа чиққанидан сўнг билганини баён қилган.

Фуқаро Иштихон тумани Тиббиёт бирлашмасида тиббий кўрикдан ўтказилганда, унинг танасида ҳеч қандай тан жароҳатлари аниқланмаган. Тарафлардан тушунтиришлар олиб ҳамда ҳолат ўрганилиб, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов