Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда ноқулай об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда, фуқаролар осойишталигини таъминлаш, ҳаёти ва соғлиғи ҳамда мулкини ҳимоялаш, шунингдек, қийин вазиятларда кўмак кўрсатиш мақсадида Пўлат Бобожонов буйруғига асосан Ички ишлар органларининг барча шахсий таркиби кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилган.

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Ушбу чора-тадбирлар доирасида ППХ ходимлари хизмат йўналишларида мавжуд бўлган аҳоли кўп тўпланадиган жойлар, бозорлар, қурилиши тугалланмаган бинолар, овлоқ жойлар, ертўлаларда яшаш хонадонига эга бўлмаган (дайди)ларни аниқлаб совуқдан музлаб қолмасликлари учун ИИБ Яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига жойлаштирмоқда.

Хусусан, куни кеча Навоий шаҳридаги кўпқаватли уй подъездида ухлаб қолган фуқаро совуқда музлаб қолмаслиги учун ИИБ Яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига олиб бориб қўйилган.

Шундай кишиларнинг яна икки нафари ер остидаги иситиш қувури ёнида тунагани аниқланиб, улар ҳам ППХ ходимлари ёрдамида реабилитация марказига олиб борилган.

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Фуқароларни ҳар қандай таҳдидли вазиятларда, хонадонда, кўчада ёки йўлларда бўлишдан қатъий назар Ички ишлар органларига 102, 1102 ва 1173 қисқа рақамлари орқали мурожаат қилиши мумкин.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда изғирин совуқ ҳафта охиригача сақланиб қолади

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов