Андижон вилоятида божхоначилар ноқонуний олиб кирилаётган 3,7 миллиард сўмлик товарларни тўхтатиб қолди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Андижон вилояти божхона бошқармаси «Дўстлик» чегара божхона постига кириб келган фуқаро Н.М. бошқарувидаги Volvo юк автоулови ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳамда сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 3 миллиард 714 миллион сўмлик 22 дона реклама баннери, 2 000 дона телефон аккумулятори, 34 000 дона канцелярия товарлари, 6 000 дона термос, 341 301 дона тиббиёт воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)