Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қон саратони билан оғриган беморлар учун баъзан суяк илиги трансплантацияси уларнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг ягона имконияти бўлади. Трансплантация қилинган суяк илигининг битмаслиги ёки бошқа асоратлар хавфини камайтириш учун соғлом ҳужайралар тўлиқ мос келадиган донордан олиниши муҳимдир. Афсуски, бу беморларнинг атиги 30 фоизига мос келади. Яхшиямки, профессор Сирет Ратипга (Acıbadem Altunizade шифохонасида Катталар суяк илиги трансплантацияси маркази раҳбари, тиббиёт фанлари доктори) маълум бўлган, мос келадиган, қариндош бўлмаган донор (MUD) ва гаплоидентик трансплантатлардан трансплантация қилиш усули мавжуд. Тўғридан-тўғри суяк илиги трансплантациясини ўтказиш имкони бўлмаган лейкемия ва лимфома билан оғриган баъзи беморлар учун инновацион CAR-T ҳужайра терапияси суяк илиги трансплантациясига тайёргарлик ёки унга ўтиш жараёни сифатида кўриб чиқилиши мумкин.

Профессор Сирет Ратип

Профессор Сирет Ратип

Мос келадиган қариндош бўлмаган донор (MUD)

Суяк илиги трансплантациясининг иккита асосий тури мавжуд: беморнинг ўзидан (аутологик трансплантация) ва бошқа одамдан (аллоген) илдиз ҳужайраларидан фойдаланиш. Аутологик трансплантатлар камроқ асоратларни келтириб чиқаради, аммо касалликнинг қайталаниш хавфи юқори бўлади. Улар, асосан, стандарт кимётерапияга кучсиз реакция кўринишидаги, лимфа тугунларидаги ўсмалар учун ишлатилади. Бошқа томондан, ўткир миелоид лейкоз (ЎМЛ) ва ўткир лимфобластик лейкоз (ЎЛЛ) каби ўткир лейкозлар учун мос донордан аллоген ҳужайра трансплантацияси афзалроқдир. Ушбу турдаги трансплантация беморнинг тўлиқ мос келадиган қариндош сиблинги илдиз ҳужайраларини талаб қилади. Бироқ, донорлар беморларнинг тўртдан бир қисмида тўлиқ мос келиши мумкин. Кўриниб турибдики, трансплантацияга муҳтож беморларнинг аксариятида тўлақонли мос донорлар мавжуд эмас.

Гаплоидентик донор

Гаплоидентик аллоген трансплантация беморнинг ярим мос келувчи ака-ука, ота-онаси, қизи ёки ўғлининг илдиз ҳужайралари билан амалга оширилади. Қариндош бўлмаган донорларнинг мос трансплантатларидан фарқли ўлароқ, гаплоидентик трансплантация учун донорни топиш жуда осон. Бу ерда «трансплантат эгасига қарши» реакцияси (ТЕQR): донор ҳужайралар реципиентнинг танасини бегона деб ҳисоблаб, унга ҳужум қила бошлайдиган потенциал ўлимга олиб келадиган реакция катта хавотир уйғотади. Бу аллоген трансплантатларнинг барча турларида кенг тарқалган муаммо, лекин кўпроқ MUD ва гаплоидентик трансплантацияларда учрайди.

«Гаплоидентик трансплантация қилишнинг энг қийин усули бу Т-ҳужайрасини камайтириш усулидир. Т-ҳужайраларининг селектив камайиши ҳолатида ТЕQR хавфи деярли йўқ », — дейди профессор Сирет Ратип. Бундан ташқари, мураккаб ҳужайрали усуллар, масалан, трансплантациядан олдин ва трансплантациядан 5 кун ўтгач, мезенхимал илдиз ҳужайралари инфузияси ҳам ТЕQR частотасини назорат қилишга ёрдам беради. «Бу усулларнинг иккаласи ҳам Acıbadem Altunizade шифохонасида қўлланилади. Гаплоидентик трансплантациянинг янги даражаси гаплоидентик трансплантация муваффақиятини тўлиқ мос келадиган қариндош бўлмаган донордан трансплантация қилиш билан бир хил даражага қўяди», — дейди Acıbadem шифохонасининг гематология бўйича мутахассиси. Ҳужайра муҳандислиги усуллари нафақат вируслардан халос бўлишга, балки ҳаёт учун хатарли хавфини йўқ қилган ҳолда, донорнинг иммун тизимини ҳам бир вақтнинг ўзида беморга ўтказишга имкон беради.

CAR T – ҳужайра терапияси

«Лимфомалар ва лейкозларда, бизнинг ҳаракатларимиздан қатъи назар, касалликнинг қайталаниши хавфи бўлган беморларнинг даражаси юқори даражада қолмоқда (ўткир лейкозда тахминан 20 фоиз, лимфомаларда эса 20 дан 70 фоиз гача ўзгариб туради)» – дейди профессор Сирет Ратип.

Ушбу муолажанинг ғояси шундаки, одатда иммунитет тизими саратонни келтириб чиқарадиган ҳужайрани таниб олади ва ундан халос бўлади. Бу Ғарбий Европа ва АҚШнинг бир нечта илғор тиббиёт марказларида қўлланиладиган инновацион ва комплексли даволаш усулидир. Acıbadem Altunizade шифохонаси Туркия ва минтақада биринчи бўлиб янги даволаш усулини ўтказди.

Охирги маълумотларга кўра, умидсиз беморларнинг 50 фоиз CAR T-ҳужайра терапиясида нажот топди ва соғайишига умид уйғонди.

Туркиядаги Acıbadem шифохоналарида даволанишга оид барча қизиқтирган саволлар бўйича Acıbadem’нинг Тошкент ва Самарқанддаги ваколатхонасига мурожаат қилишингиз мумкин:

Тошкентдаги ваколатхонамизнинг манзили: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли мавзеси, 19-уй.

Телефон: +998 95 144 54 45

Самарқанддаги ваколатхонамизнинг манзили: Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек 140.

Телефон: +998 66 234 41 71

Расмий сайт орқали барча керакли маълумотларга эга бўлишингиз мумкин: www.acibadem.com.ru

Шунингдек, қўшимча маълумотларни олиш учун, ҳамда тажрибали ва юқори малакали шифокорларнинг қабулига ёзилиш учун Acıbadem расмий Telegram ва Instagram саҳифаларига аъзо бўлишингиз мумкин:

Telegram

Instagram

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади
Маҳаллий
“YouTube’даги обуначиларимиз сони МДҲ мамлакатлари ИИВ каналлариникидан ҳам кўп” — Шоҳрух Ғиёсов ИИВнинг медиамакондаги фаолияти ҳақида гапирди
Маҳаллий
Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди