Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сўнгги суткада коронавирусга чалинган беморлар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қайд этилди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 1 декабрь куни инфекцияси қайд этилганлар сони 159 нафарни ташкил этган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 1 нафари Андижон вилоятида,
  • 10 нафари Бухоро вилоятида,
  • 12 нафари Жиззах вилоятида,
  • 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 1 нафари Навоий вилоятида,
  • 6 нафари Наманган вилоятида,
  • 12 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 1 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 12 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 3 нафари Фарғона вилоятида,
  • 10 нафари Хоразм вилоятида,
  • 19 нафари Тошкент вилоятида,
  • 64 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Сўнгги кунларда касаллик қайд этилаётганлар сони яна ошмоқда. 30 ноябрь куни 154 кишида 29 ноябрда 141 кишида, ундан аввал эса 131 кишида коронавирус аниқланганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди