Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бир гуруҳ америкалик сенаторлар АҚШ Давлат департаментидан «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясини хорижий террорчи ташкилот сифатида белгилашни талаб қилувчи қонун лойиҳасини тақдим этди. Сенаторлар Рожер Уикер ва Бен Кардин эълон қилган хабарда айтилишича, бу ташаббус Вакиллар палатасида ҳам кўриб чиқилади.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

«Америкалик сенаторлар Миссисипи штатидан республикачи Рожер Уикер ва Мериленд штатидан демократ Бен Кардин бугун (1 декабрь) ‘Россия ёлланма жангчилари учун жавобгарлик тўғрисидаъги қонун — Давлат департаменти Россияда жойлашган ‘Вагнер’ хусусий ҳарбий компанясини хорижий террорчи ташкилот сифатида белгилашини талаб қиладиган икки партиявий қонунни тақдим этди», — дейилади хабарда.

Унда қайд этилишича, демократлар Стивен Коэн ва Марк Визи ҳамда республикачилар Жо Уилсон ва Ричард Хадсон Вакиллар палатасига таклифни қўллаб-қувватлаш ташаббуси билан чиқади.

Кардин «Вагнер» гуруҳи «Украина, Сурия ва бутун Африка қитъасидаги сон-саноқсиз ваҳшийликларга, шубҳасиз, алоқадор» эканини таъкидлади.

Сенаторлар томонидан таклиф этилган қонун лойиҳасида «Вагнер’ ёки унинг издошларига алоқадор ҳар қандай тузилмаларни» хорижий террорчи ташкилотлар деб эълон қилиш ҳам таклиф қилинган. Ташкилотга террористик тузилма мақомини бериш АҚШга гуруҳ аъзоларини жиноий жавобгарликка тортиш ва бутун дунё бўйлаб уларнинг халқаро активларини кузатиш ҳуқуқини беради.

«Вагнер» ўзи қандай гуруҳ?

«Вагнер» гуруҳи биринчи марта Украинада 2014 йилда пайдо бўлган ва Россиянинг Қримни эгаллаб олишида муҳим рол ўйнаган эди. Унга махсус топшириқли бўлинма собиқ жангчиси Дмитрий Валеревич Уткин асос солган деб ҳисобланади, у гуруҳга Гитлернинг севимли композитори Ричард Вагнернинг номини берган.

Кўплаб Ғарб ОАВлари «Вагнер» гуруҳи тўғридан-тўғри Владимир Путинга бўйсунишини ёзади. Унинг ёлланма жангчилари болаларни ўлдириш, аёлларни зўрлаш ва қийноққа солиш, шунингдек, шафқатсиз қотилликларда айбланиб келади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди