Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарёда катта тезликда ҳаракатланган «Жигули» қўйлар подасини уриб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Сурхондарё ЙҲХБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Сурхондарё ЙҲХБ матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё ЙҲХБ матбуот хизмати

30 ноябрь куни 05:30 лар чамаси 102 қисқа рақами орқали келиб тушган хабарга кўра, воқеа Сариосиё тумани М41 автомобиль йўлининг 1460 километри, «Шаҳриобод» маҳалласи ҳудудида юз берган.

Ҳайдовчи Р.К. «ВАЗ-2106» — «Жигули»ни Денов—Чегара йўналиши бўйлаб ҳайдаб кетаётганида шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «Назарсой» фермер хўжалигига тегишли 763 бош қўйнинг 30 тасини уриб юборган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Сариосиё тумани ИИБ ЙҲХГ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди