Сирдарёда 14 ёшли бола отасининг салкам 4 млн сўмини ўғирлаб, онлайн ўйинга сарфлади
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 6-синф ўқувчиси банк картасидаги пулларни ўзлаштирди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2022 йил январь ойида Гулистон шаҳрида яшовчи Б.С. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унга тегишли бўлган банк картасидан жами 3 миллион 800 минг сўм пулларни ечиб олганини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахс фуқаро Б.С.нинг ўғли — 6-синф ўқувчиси А.Ф. экани аниқланган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давомида А.Ф. PUBG онлайн ўйинига катта қизиқиш орқали ўйин аккаунт ҳисобига ушбу пулларни ўтказиб юборгани маълум бўлди.
Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда интернетда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
- ИИВ Facebook’даги тотализатор рекламаларидан огоҳлантирди