Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон қонунчилигида 2022 йил 1 декабрдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга кирди. Қуйида ушбу санадан кучга кирган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар тақдим этилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади

Ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади. Ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади.

Муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.

Айрим постларда «яшил» ва «қизил» тамойили асосида автотранспортлар ҳаракатланиши йўлга қўйилади

Автотранспорт воситаларининг «яшил» ва «қизил» йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш тартиби Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» ва Наманган вилояти Поп туманида жойлашган «Наманган» йўл-патруль хизмати стационар постларида жорий этилади.

Тижорат ташкилотлари фаолиятида бир қатор енгилликлар берилади

Хусусан, масъулияти чекланган жамиятлар, активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 минг баробаридан кам, давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп акциядорлик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарида ички аудитни ташкил этиш бекор қилинади. МЧЖнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш, унинг вакилларига умумий йиғилишда иштирок этиш учун бериладиган ишончномани нотариал тасдиқлаш шарт бўлмайди.

Субсидия олиш учун аризани туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш бекор қилинади  

Субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади. Бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади.

«Ягона дарча» божхона ахборот тизими хизматлари сони кенгайтирилади

Божхона кўриги жараёнларини қамраб олган мобил электрон тизим ишга туширилади. Шунингдек, божхона хизматлари тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда, «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали кўрсатиладиган хизматлар сони 40 тага етказилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов