Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

1 декабрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Оржоникидзеда Исроилга қочиш учун мактаб ўқувчиларини асирга олган бангилар, Сталиннинг яқин дўсти Кировнинг отиб кетилиши ҳамда Антарктика бўйича битимнинг имзоланиши оид фактлар ўрин олган.

Хорижга қўчиш учун ўқувчиларни асирга олган бангилар

Бундан 34 йил олдин 1 декабрь куни қуролланган бир гуруҳ бангилар Оржоникидзеда 4-синф ўқувчиларини ўқитувчиси билан бирга асирга олганди. Босқинчилар хориж валютасида катта миқдорда пул ва чет элга чиқиб кетиш имконияти тақдим этилишини талаб қилган. Совет ҳукумати барча талабларни бажаргани боис, қурбонлар бўлмаган. Жиноятчилар Исроилга келиб қўнган, у ерда қўлга олиниб, яна ортга қайтариб юборилганди.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Бу СССР тарихида мактаб ўқувчиларининг асирга олиниши билан боғлиқ иккинчи ҳодиса эди. Биринчи марта бундай воқеа 1981 йил декабрда рўй берган — ўшанда икки нафар дезертир-аскар мактабга ҳужум қилиб, Калашников автомати билан 10-синф ўқувчилар биология хонасига қамалиб олган.

Террорчилар ўзларига хорижга чиқиш паспорти ва Америка визаси берилишини, акс ҳолда асирларни отиб ташлаш билан таҳдид қилган. Ҳарбий хизматчилар «Алфа» бўлинмаси ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган. Болалардан ҳеч бирига шикаст етмаган. 1980 йиллар ўлчови бўйича бу бутуниттифоқ кўламидаги фавқулодда ҳолат эди. 1990 йилларга келиб бундай ҳодисалар тез-тез содир бўлиб турган, баъзида йилда бир неча марта ҳам.

Оржоникидзедаги болаларнинг асирга олинишида беш киши иштирок этган — тўда етакчиси, уч марта судланган 38 ёшли банги Павел Якшиянс, 26 ёшли Владимир Муравлев, 22 ёшли Герман Вишняков, 25 ёшли Владимир Анастасов ва 28 ёшли Тофий Жафаров. Уларнинг барчасини гиёҳванд моддалар билан муаммоси бўлган.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Босқинчилар имкон қадар ёшроқ болаларни асирга олишга қарор қилган, чунку уларни катталарга қараганда назорат қилиш осон эди. Жиноий режани амалга оширишни улар «ЛАЗ-697» автобусини ўғирлашдан бошлаган: жиноятчиларнинг биринчи асири Вахтанг Гвиниашвили бўлган. Якшиянс ўқувчиларни автобусга чиқаришни режалаштирган, бироқ ҳужум объекти сифатида аввалдан ҳеч нима танланмаган.

Шу сабабли жиноятчилар бережа бир мактабдан иккинчига бориб, охири китоб типографиясига экскурсия учун йўл олган болаларга дуч келган.

Болалар бино ичида бўлган вақтда Якшиянс 4-«Г» синф раҳбари Ефимова тақдим этган йўл варақасини сохталаштирган. Ўқувчи хўракка илиниб, мактаб ротдан ҳам болаларни олиб кетишга транспорт воситасини юборганига ишонган. Ўқувчиларга ота-оналар ҳамроҳлик қилмагани боис ёлғон болаларнинг автобусга миниб, типографиядан кетмагунига қадар фош бўлмаган. Йўлда Якшиянс йўловчилар ёнига ҳеч нарсадан бехабар собиқ рафиқаси ва қизини ҳам қўшган. Акция ташаббускорни уларни ҳам хорижга олиб кетиш ниятида бўлган.

Соат 16:30 асирлар ССКП Шимоли-Осетин вилояти қўмитасига олиб борилган ва ҳукумат билан музокаралар бошланган. Жиноятчилар ўз талаблари бажарилмаса, автобусни ёқиб юбориш билан таҳдид қилган. Ниятлари қатъий эканини кўрсатиб қўйиш мақсадида улар салонга бензин қуйилган идишларни жойлаштирган.

Оржоникидзедаги ҳолат бўйича зудлик билан Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби Михаил Горбачевга ҳисобот берилган.

Унинг буйруғи билан болаларни қутқариш бўйича тезкор штаб тузилган. Штаб таркибида «КГБ», ИИВ, ТИВ ва Фуқаролик авиацияси вазирликлари вакиллари ўрин олган. Умумий раҳбарлик «КГБ» раиси ўринбосари Виталий Пономарёвга топширилган. Босқинчилар маҳаллий аэропорт халқаро рейсни амалга ошира олмаслигига ишонтирилган ҳамда уларга Минерални Водига бориш таклиф этилган.

Биринчи навбатда автобусга ҳамроҳлик қилиш учун ЙПХ бўлинмаси «тревога» сигнали билан кўтарилган.

«Уларнинг ортидан автомобиллар колоннаси ҳаракатланди. Нафақат хизмат, балки шахсий автомобиллар ҳам. Мактаб ўқувчиларининг ота-оналари ўз транспорт воситаларидан фойдаланишга киришди. Колонна кутиб олиш ва тўғри йўналишда аэропортга йўналтириш керак эди. Лекин қайси бирига? Бир нечта вариант бор эди. Режага кўра, босқинчиларнинг автобусдан тушиб Минералние води аэропорти ҳудудига киришига йўл қўймаслик эди. У ер доим гавжум. Шу сабабли автобус алоҳида йўналиш билан ҳаракатланди», — дейди воқеа гувоҳларидан бири.

Ҳукумат жиноятчиларнинг барча талабларини бажаришга киришган. Кўп соатлик музокаралардан кейин «КГБ» подполковниги Евгений Шереметев бошчилигида уларга зирҳли нимчалар, пистолет ва автоматлар, 2 миллион доллар солинган учта қоп ва гиёҳванд моддалар тайёрлаш учун дорилар берилган.

Москвадан «Ил-76» самолёти олиб келинган, экипажнинг саккиз аъзоси болалар билан бирга асирга олиниб, қўллари кишанланган. Якшиянс гуруҳи ўқувчилардан тирик қалқон сифатида фойдаланиб автобусдан самолётга чиқиб олган. Шундан кейин 4-синф ўқувчилари ва ўқитувчи Ефимова қўйиб юборилган. Шереметев ўзини асирга олишни таклиф қилган.

Совет ҳукумати борт парвозига рухсат берган. Узоқ танлашлардан кейин жиноятчилар Исроилни танлаган, Якшиянс у ердан ўзларини СССРга қайтариб юбормасликларига умид қилган.

2 декабрь куни соат 15:30 да «Ил-76» самолёти Тель-Авив томон кўтарилган. Жиноятчилар агарда ҳаво кемаси СССР ҳудудига қўнадиган бўлса, учувчилар ва штурманни отиб ташлашларини айтган. Бир неча соатдан кейин самолёт Исроилдаги ҳарбий базалардан бирига келиб қўнган. Қочоқлар Исроил полициясига ўзларини ЖАРга ўтказиб юборишлари учун 1 миллион доллар таклиф қилган, бироқ инглиз тилини билмаганликлари боис, улар билан тўлиқ алоқа ўрнатилмаган.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Мамлакат ҳукумати бу вақтга келиб вазиятни совет томони билан муҳокама қилиб бўлган ва босқинчиларни суддан кейин уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш шарти билан мамлакат қайтариб юборишга қарор қилганди. Ўшанда Москвадан ичида махсус гуруҳ вакиллари бор «Ту-154» юборилган. 3 декабрь кечқурун беш нафар жиноятчи СССР вакилларига топширилган.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Якшиянс мол-мулки мусодара қилиниб, 15 йилга қамалган, Муравлев, Вишняков ва Анастасов 14 йилга озодликдан маҳрум этилган бўлса, Жафаров уч йилга алоҳида тартибли колонияга маҳкум этилган. 1990 йилда собиқ тўдабоши оммавий қочишга уринишни амалга ошириб яна 15 йилга озодликдан маҳрум этилган. Бироқ 2005 йилда унинг жазо муддати қисқартирилиб, Якшиянс озод этилган.

«Сталин ҳасад қилган бўлиши мумкинми?». Кировнинг ўлдирилиш сири

1934 йил 1 декабрда Смолний коридорида Иосиф Сталиннинг яқин дўсти, Ленинград вилояти қўмитасининг раиси Сергей Киров отиб кетилганди. Бир ойдан камроқ вақт ичида унинг қотили Леонид Николаев суд қарорига кўра қатл этилган. Олий раҳнамонинг қўли борлиги гумон қилинган жиноятнинг асл сабаблари ҳозирга қадар номаълумлигича қолмоқда.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Қатор тадқиқотчилар Кировни Сталиннинг қурбони деб ҳисоблайди. Шунга қарамай, унинг ўлдирилишига Сталиннинг алоқасини исботловчи тўғридан-тўғри далиллар йўқ.

Вяцк губерниясида дунёга келиб, эрта етим қолган Сергей Костриков 1904 йилда Россия Социал-демократик Меҳнат партияси аъзосига айланган. Бир йилдан кейин биринчи марта ҳибсга олинган, қамоқдан чиққаш биринчи рус инқилобида қатнашган ва яна қамоққа йўл олган. Жазо муддатини ўтаб, профессионал инқилобчи сифатида қайта тайёргарликдан ўтган йигит мухолифат газеталарида Киров тахаллуси билан ёзишни бошлаган.

Киров ва шу каби инсонларнинг юлдузли онлари Октябр инқилобида юз берган. Том маънода охирги дақиқларда у «тўғри» сиёсий кучни танлашга муваффақ бўлган: болшевикларга қўшилишда у узоқ ўйланган, бир партиядан бошқасига сакраб юрган.

Фуқаролик уруши даврида Кировга Шимолий Кавказда совет ҳукмронлигини ўрнатиш топширилган. 1919 йилда у Астахан губернияси инқилобий қўмитаси раиси ва 9-армия Инқилобий ҳарбий кенгаши аъзолигига қадар кўтарилган. Совет тарихчиларига кўра, Киров 9-армия билан бирга, Шимолий Кавказ ва Бокуда совет ҳукмронлигини ўрнатишда иштирок этган.

Афтидан, ўша вақтда Киров Сталин билан танишиб қолган. Аслида улар бундан ҳам олдинроқ танишган бўлиши мумкин, аммо айнан 1919 йил Фурқаолик урушининг ҳал қилувчи палласи ва Кировнинг Кавказдаги фаолияти мустаҳкам ҳамкорлик даврига тўғри келган.

Айрим тарихчиларнинг ҳисоблашича, Сталин Болшевикларнинг Бутуниттифоқ Коммунистик партиясининг 1934 йил бошида ўтказилган XVII съездида Кировга қарши бўлиб қолган. Киров ушбу съездда Сталиндан кўпроқ овоз тўплаган. Яна бир вазият бўлган: Ленинград раҳбари СССР етакчисига унга қарши фитна тайёрланаётгани ҳақида айтган. Бироқ Сталин Кировнинг унга билдирган ишончини ўзига хос тарзда баҳолаган.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Никита Хрушчёв ўз мемуарларида ёзишича, XVII съезд вақтида Кировнинг олдига қари Болшевик, Шимолий Кавказ ўлкаси қўмитасининг биринчи котиби Борис Шеболдаев келган. Тарихчи Рой Медведевнинг таърифига кўра, ушбу раҳбар ўзини қаттиқ амалдор сифатида кўрсатишга муваффақ бўлган ва маҳаллий миқёсда шахсиятга сиғинишни яратган.

«Қариялар Лениннинг васиятига риоя қилган ҳолда Сталинни бошқа лавозимга ўтказиш, унинг ўрнига эса атрофдагилар билан муроса қилишга қодир инсонни тайинлаш ҳақида гапирмоқда. Халқ сенинг номзодингни бош котибликка илгари суриш ҳақида гапиряпти», — деган Шеболдаев Кировга.

Киров ушбу гапларни провакация сифатида қабул қилган ва дарҳол Сталиннинг олдига бориб, барчасини айтиб берган. «Халқлар отаси» эса унга «Раҳмат, буни ҳеч қанчон унутмайман», деган.

Нима бўлганда ҳам аввал бошида «Ғолиблар съезди» номини олган XVII съезд охир-оқибат «Отилганлар съезди»га айланган. Катта террор йиллари давомида делегантларнинг ярмидан кўпи ҳибсга олинган — 1956 делегатнинг 1108 нафари (56,6 фоизи).

Киров 1933 йилда вилоятда ишлашга жўнатилган, бироқ рад этгани учун лавозимдан ечилган Бутуниттифоқ ленинчи коммунистик ёшлар союзи собиқ ходими Леонид Николаев томонидан отиб кетилган. Версиялардан бирига кўра, у Кировни карьерасидаги омадсизлик учун ўлдирган. Бошқа бир версияда келтирилишича, Смолнийдаги вилоят қўмитаси штаб-квартирасида ишлаган унинг рафиқаси Киров билан ишқий муносабатда бўлган.

1934 йил 1 декабрь куни 30 ёшли ишсиз ленинградлик Смолнийга партия билетини кўрсатган ҳолда кирган: Николаев ишдан бўшатилган партия аъзолигидан ҳам чиқарилган, бироқ у аъзоликни қайта тиклашга эришганди. Шундай қилиб, жиноятчи бинога кириб олиб, кута бошлаган.

Фото: «Яндекс»

Фото: «Яндекс»

Соат 16:30 ларда учинчи қаватдаги коридорда ўз кабинети олдида Киров кўриниш берган. Николаев уни таниб, шаҳдам қадамлар билан яқинлашган ва гарданига ўқ узган. Шундан кейин қотил ўзини ҳам отмоқчи бўлган, бироқ ҳушини йўқотиб, ота олмаган. У ҳодиса жойида қўлга олинган. Николаев шок ҳолатида бўлган ва 2-сонли руҳий касалхонага етказилган.

Сталин тарафдори бўлган Вячеслав Молотов ёзувчи Феликс Чуев билан суҳбатда Кировнинг ўлдирилишига Сталиннинг бирор-бир алоқаси борлигини рад этган. Унинг фикрича, Ленинград раҳбари ўз имкониятлари ҳақида тўғри тасаввурда бўлган ва ҳеч қачон давлатдаги олий лавозимга даъвогарлик қилмаган. Тарих фанлари доктори, сталиншунос Юрий Жуков эса шундай ёзганди:

«Сталин Кировга ҳасад қилган ёки ундан гумонланган бўлиши мумкинми? Бўлмаган гап! Нима учун у ҳолда доим унга ёрдам берган, ғамхўрлик қилган, уйига тунашга таклиф қилган? Киров Сталин ҳаммомга бирга бориши мумкин бўлган ягона инсон эди. Мен терговнинг барча материлларини ўрганиб чиққанман, қотиллик картинасини дақиқама-дақиқа тиклаганман».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Тергов жараёнлари тез тугаган. Николаев билан яна 13 киши судланган — қолганлар Киров қотилининг қариндошлари ва танишлари эди. 1934 йил 29 декабрь куни эрталаб уларнинг барчаси ўлим жазосига ҳукм этилган. Жазони ижро этган конвоирнинг сўзларига кўра, Николаев «Алдашди!», дея бақирган. Милда Драуле кейинги йилнинг 10 мартида отиб ўлдирилган.

Антарктика битимининг имзоланиши

1959 йил 1 декабрь куни Вашингтонда Антарктикада ўзларининг илмий марказларига эга 12 давлат (Австралия, Аргентина, Бельгия, Буюк Британия, Янги Зеландия, Норвегия, СССР, АҚШ, Франция, Чили, Жанубий Африка Иттифоқи ва Япония) иштирокида Антарктида тўғрисидаги битим имзоланган. У 1961 йил 23 июнь куни кучга кирган ва давлатлар ратификация қилган.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Антарктика географик тушунчаси Атлантика, Ҳинд ва Тинч океанлари билан ўралган Антарктида материгини ўз ичига олувчи Жанубий қутб ҳудуди билан ифодаланади. Ушбу келтирилган ҳудудларнинг умумий майдони 50 миллион квадрат километрга ёки Ер сайёрасининг 10 фоизига тенг. Антарктида материк сифатида Европадан икки баробар катта бўлиб, марказий қутб позициясини эгаллаган. Унинг 99,7 фоизи музликлар билан қопланган.

XIX аср охирлари ХХ аср бошларида кўплаб кит овловчи флотилалар Антарктида сувларига интилган. Рақибларнинг ҳаракатини чеклашга бўлган уриниш, аниқса, бир давлатнинг бошқасига қаршилиги Антарктида ҳудуди бўйича эгалик ҳуқуқларини ишлаб чиқариш эҳтиёжини келтириб чиқарган. Антарктидада ҳудудий эътирозларнинг эълон қилиниши вазиятни юмшатмаган, балки Жанубий қутбдаги халқаро ҳамжамиятлар ишини қийинлаштирган. Хусусан, Чили, Аргентина ва Буюк Британия бир хил ҳудудларга даъвогарлик қилган. Оқибатда қуролли можаролар ҳам юзага кела бошлаган.

Шу муносабат билан Антарктика муаммосини халқаро ҳуқуқий тартибга солиш жаҳон хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширишнинг долзарб вазифасига айланган.

Ҳудудларга эгалик ҳуқуқини талаб қилган қатор давлатлар билан бир неча йил давомида ўтказилган дипломатик келишувлар натижасида 1959 йилда Антарктика бўйича битим тузилган. Бу Антарктидада эълон қилинган ҳудудий даъволар бўйича статус-квони музлатиб қўйган, янги даъволарни эълон қилиш учун тўсиқ бўлган ва сайёранинг кенг ҳудудида геосиёсий мувозанатни ўрнатган.

Фото: Phys

Фото: Phys
Антарктика бўйича битим «совуқ уруш» даврида қуролланиш устидан назоратни ўрнатиш бўйича имзоланган биринчи халқаро келишув ҳисобланади.

Битим жанубий кенгликнинг 60-параллелидан жанубда жойлашган ҳудудда ҳарбий объектлар яратиш, ҳарбий манёврлар ўтказиш, ҳар қандай турдаги қуролларни, шу жумладан, ядровий қуролларни синовдан ўтказиш ва радиоактив чиқиндиларни утилизация қилишни тақиқлайди. Битим қоидаларига риоя этилишини таъминлаш учун текширувлар исталган вақтда ва Антарктиданинг исталган ҳудудида ўтказилиши мумкин.

Антарктика битими бўйича ядровий қуролларнинг географик тарқалишини олди олинган. Юқорида тилган олинган ҳудудда ҳарбий соҳага оид исталган тадбирни ўтказиш тақиқланган. Бутун Антарктика ҳудудида эркин илмий-тадқиқот фаолияти, маълумотлар алмашинуви ва ҳамкорлик (БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар шафелигида) эълон қилинган.

Битим шартларига мувофиқ, Антарктика ҳудудига боғлиқ барча баҳслар зарур ҳолатда БМТ Халқаро суди жалб этилган ҳолда тинч йўл билан ҳал этилиши зарур. Иштирокчилар янги ҳудудий даъволарни илгари сурмаслик мажбуриятини зиммасига олган.

Ҳозирда ушбу битим иштирокчилари сони 50 дан ортиқ. Антарктика тўғрисидаги битимга кўра, у ердаги исталган ҳудудда жойлашган бирор давлат суверенитети тан олинмайди. Шу билан бирга, битим ҳудудий даъволарни рад этмайди; улар «музатилган». Шартнома амалда бўлган вақтда, ҳеч қандай ҳаракат ёки фаолият Антарктидада ҳудудий суверенитетга даъво қилиш, сақлаб қолиш ёки рад этиш учун асос бўлмайди ва Антарктидада ҳеч қандай суверенитет ҳуқуқларини яратмайди.

Фото: Phys

Фото: Phys

Аниқ ҳудудий даъволарни илгари сурмаган бўлсада, ҳудудни ўз манфаатлари зонаси дея эълон қилган АҚШ ва Россия алоҳида позицияга эга. Шу билан бирга, иккала давлат ҳам бошқа давлатларнинг даъволарини тан олмайди.

1939 йилда Япония Росс ва Фолкленд сектори ўртасидаги ҳудудга даъво қилган, аммо 1951 йилги тинчлик шартномасига кўра, у Антарктикадаги ҳар қандай ерларга бостириб киришдан воз кечган.

1986 йилда янги ҳудудий даъволар киритилиши тақиқланганига қарамай, Антарктиканинг бир қисми норасмий равишда Бразилия «манфаатлари зонаси»га киритилган.

Антарктика тўғрисидаги битимга риоя этилиши қаттиқ назорат остида. Ҳар бир давлат — битим иштирокчиси ўз кузатувларини амалга ошириши мумкин. Антарктикадаги кузатувчилар ва илмий ходимлар қайси давлат фуқароси бўлса, ўша мамлакат юрисдиксияси остида ҳисобланади.

«Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?