Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Интерпол Ангола собиқ президентининг қизи, аввал Африканинг энг бадавлат аёли ҳисобланган Изабел душ Сантушга нисбатан «қизил билдиришнома» эълон қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Изабел душ Сантуш

Изабел душ Сантуш
Фото: ИCИЖ

«Қизил билдиришнома» — жиноятчини топиш ва уни ушлаш мақсадида Инетрпол томонидан ҳуқуқ-тартибот идораларига тарқатилган халқаро огоҳлантириш.

Душ Сантуш Анголада турли жиноятларда, жумладан, пулларни ноқонуний ўзлаштириш, савдога таъсир ўтказиш, пул ювиш ва фирибгарликда айбланмоқда. Хусусан, 2020 йилда мамлакат ҳукумати тадбиркор ва унинг турмуш ўртоғини гўёки миллиард долларлик бюджет маблағларини ўзлари эгалик қиладиган компаниялар ҳисобига ўтказганликда айблаган.

Душ Сантуш айбловларни рад этиб келади. У буларни сиёсий мотивли деб атамоқда.

Илгари Изабел душ Сантуш Африканинг энг бой аёли бўлган —  Forbes унинг бойлигини 2020 йилда 1,4 миллиард долларга, 2019 йилда эса 2,3 миллиард долларга баҳолаган. 2021 йилда журнал уни миллиардерлар рўйхатидан чиқариб ташлади, чунки унинг маблағлари кўплаб айбловлар туфайли музлатилган.

Изабел душ Сантуш Россия фуқаролигига эга. У 1973 йилда Бокуда туғилган, онаси эса Россиянинг Пенза вилоятидан.

Изабел душ Сантушнинг отаси Жозе Эдуарду душ Сантуш 1979 йилдан 2017 йилгача Ангола президенти лавозимида ишлаган. Отаси истеъфога чиққанидан кўп ўтмай Изабел коррупция айбловлари туфайли мамлакатдан чиқиб кетган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов