Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

S&P Global ва Morgan Stanley Ҳиндистон Япония ва Германияни ортда қолдириб, дунёдаги учинчи йирик иқтисодиётга айланишини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

S&P Global ўз баёнотида Ҳиндистоннинг номинал йиллик ЯИМ қуввати 2030 йилга бориб 6,3 фоиз даражасида қолишини тахмин қилмоқда.

Morgan Stanley 2031 йилга келиб Ҳиндистон ялпи ички маҳсулоти ҳозирги даражасидан икки баравар кўпроқ ошади, деб ҳисоблайди.

Morgan Stanley таҳлилчиларининг фикрича, мамлакатнинг ривожланган рақамли инфратузилмаси, ишлаб чиқаришга сармоя киритилиши ва шунга ўхшаш омилларни ҳисобга олган ҳолда Ҳиндистонда юқори иқтисодий ўсиш учун барча зарур шарт-шароитлар мавжуд.

Бу омиллар Ҳиндистонни шу ўн йиллик охирига келиб дунёдаги учинчи йирик иқтисодиёт ва фонд бозорига айлантиради, — дейилади банк прогнозларида.

Прогнозларга кўра, мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги саноат улуши 2031 йилга бориб ҳозирги 15,6 фоиздан 21 фоизгача ошади. Шунга кўра, саноат даромадлари уч баравар кўпайиб, ҳозирги 447 миллиард доллардан 1,49 триллион долларгача ошиши мумкин.

S&P Global савдо ва молия секторини либераллаштириш, меҳнат бозоридаги ислоҳотлар, шунингдек, инфратузилма ва инсон капиталига сармоя киритиш курсини давом эттиришни кутмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг аксарияти аллақачон амалга оширилмоқда.

Таҳлилчилар Ҳиндистон расмийларининг мамлакатни хорижий инвесторлар учун марказ ва қудратли ишлаб чиқариш марказига айлантириш, шунингдек, глобал таъминот занжирларига кўпроқ интеграциялашувни таъминлаш истагини кўрмоқда.

Айни пайтда Morgan Stanley юқоридаги прогнозлар амалга ошмаслигига олиб келиши мумкин бўлган бир қатор хавфларга ишора қилмоқда.

Шундай қилиб, глобал рецессия давом этиши мумкин. Ҳиндистон иқтисодиёти эса савдога жуда боғлиқ, чунки мамлакат ишлаб чиқаришининг деярли 20 фоизи экспорт қилинади.

Бундан ташқари, малакали ишчилар билан боғлиқ муаммолар, мураккаб геосиёсий вазият ва сиёсий қарорлар қабул қилишда хатолар бўлиши мумкин.

Мавзуга доир: Осиёнинг энг бой одами: «Ҳиндистон 2050 йилга келиб 30 триллион долларлик иқтисодиётга эга бўлади»

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади