Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» нашри 1 декабрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

Украина учун NASAMS мудофаа тизимлари ва совет даврига оид қурол яроғлар ҳозирлнамоқда

АҚШ Украина учун NASAMS ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини сотиб олиш бўйича Raytheon компанияси билан 1,2 миллиард долларлик шартнома тузди. Бу ҳақда Америка Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Украинага хавфсизлик соҳасида ёрдам бериш бўйича ташаббусларнинг бешинчи пакети доирасида имзоланган ушбу шартномада' олтита NASAMS батареяларини етказиб бериш, Украина Қуролли кучлари ва хавфсизлик кучларини ўқитиш ҳамда моддий-техник таъминлаш ҳақида гап кетади.Идора аниқлик киритишича, ҳозирча зенит-ракета мажмуалари ишлаб чиқарилиши якунланиб, Украинага етказиб бериладиган тахминий сана — 2025 йил 28 ноябрь. Аммо Вашингтон ушбу муддатни қисқартириш бўйича ишлар олиб бормоқда, дейилади хабарда.

Айни вазиятда НАТО Украина армияси томонидан фойдаланилаётган совет даврига оид қурол-яроғлар тизимига маблағ киритиш вариантларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен CNN’га маълум қилди.

Зеленский Илон Маскни Украинага таклиф қилди

Украина президенти Владимир Зеленский америкалик бизнесмен Илон Маскни мамлакатга ташриф буюриб, шундан кейин низони қандай тугатиш ҳақида таклиф беришга чақирди.«Украинага келинг… Шундан кейин бизга бу урушни қандай тугатиш ҳақида, уни ким бошлагани ва қачон якунлаш мумкин бўлиши ҳақида айтиб берасиз», — деди у The New York Times газетаси томонидан ташкиллаштирилган китоб форумидаги нутқи чоғида.

Шу тариқа, Зеленский журналист томонидан Илон Маскнинг Украинадаги низони ҳал қилиш ҳақидаги таклифини изоҳлаш ҳақида берилган саволга жавоб қилди. Америкалик бизнесмен Украинадаги зиддият Қримнинг Россия таркибида қолиши ва Москва мамлакатнинг нейтрал мақомига эришиши билан тугашини айтганди.Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ўшанда Маскнинг бу тахминалрини дунё жамоатчилиги орасида бўлаётган муҳокамаларнинг бир қисми деб атаганди.

Украина Олий радаси матбуот хизмати Маскка «Йўқ» деб жавоб берди. Украина ички ишлар вазири собиқ ўринбосари Антон Герашченко постга ёзган жавобида бундай шартлар билан битим тузиладиган бўлса, «Россия ўзига Аляскани қайтариб олиши керак»лигини таъкидлаганди.

Россиянинг агрессив жиноятларини текшириш бўйича махсус трибунал яратиладими?

Франция Европа ва украиналик ҳамкорлари билан биргаликда Россиянинг Украинадаги «агрессив жиноятлари» бўйича махсус трибунал яратиш устида иш бошлади. Бу ҳақда Франция ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилди.

Россия агрессиясидан кейин Украинада содир этилган жиноятлар жазосиз қолишига қарши курашиш Франция учун устувор вазифа. Биз Украина адлия тизимини ҳам ушбу жиноятларнинг айбдорларини жавобгарликка тортиш учун холис ва мустақил тергов ўтказишга қодир бўлган Халқаро жиноий судни қўллаб-қувватлаш учун сафарбар этдик, — дейилади хабарда.

30 ноябрь куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини текшириш учун БМТ кўмагида махсус трибунал ташкил этишни таклиф қилганди.

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя трибунал ташаббусини «ўз қонунбузарлигини яширишга уриниш» ва «БМТ нуфузи ортига бекиниш» деб атади.

Россиянинг БМТ Женева штаб-квартирасидаги доимий вакили Геннадий Гатиловнинг таъкидлашича, трибунални ташкил этиш учун бу ташаббус БМТ Хавфсизлик Кенгашида маъқулланиши керак.

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ҳаракатида. Бунинг учун қандай талабларга жавоб бериш керак?

Ҳозирда Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш учун фаол музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бош мутахассиси Алижон Алиев «Дарё»га берган интервьюсида маълум қилди.ЖСТга қўшилиш учун миллий қонунчиликка бир қатор ўзгартиришлар киритиш, иқтисодий тармоқларни ривожлантириш учун қатор илмий тадқиқот ишларини олиб бориш зарур.

ЖСТга аъзо бўлиш орқали бизда янги турдаги маҳсулотларни етиштириш имконияти пайдо бўлади. Турли соҳаларда хориж тажрибасини кенгроқ ўрганиш инвестицион муҳитни яхшилашга, экспорт бозорларимизни диверсификация қилишга катта ёрдам беради.ЖСТга аъзо бўлиш бўйича аниқ бир вақтни тахмин қилиш қийин. Чунки бу ташкилотга фақатгина музокаралар орқалигина қўшила оламиз. Ҳозир Ўзбекистон фаол музокаралар жараёнида.«Ҳозирда ЖСТга 164 та давлат аъзо. Бу ташкилотга 3 тасниф асосида, яъни ривожланган, ривожланаётган ва энг кам ривожланган давлатлар мақомида қўшилиш мумкин. Биз ривожланаётган давлат мақомида қўшилишга интиляпмиз.

Бунда бизга қатор имкониятлар очилади. Масалан, ўтиш даврига узоқроқ вақт берилади. ЖСТга қўшилсак, Халқаро қарорлар қабул қилишда Ўзбекистон овози ҳам инобатга олинади», – дейди вазирлик вакили.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Бадриддин Обидов айтишича, сўнгги 3 йил ичида Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлишга қаратилган фаолиятни қайта тиклаган.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов