Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Севимли фильм, сериал ёки мультфильмимизни юзинчи марта томоша қилганимизда ҳам асл нусхада биз кўрмаган саҳналар бўлиши мумкинлигини тахмин қилишимиз қийин. Бундай топилмалар томошабинларни ҳаяжонга солиши мумкин, айниқса, уларда кўп йиллик саволларга жавоблар бўлса.

«Қаттиққўл хоним»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Фильмда дастлаб бутун сюжет маъносини деярли ўзгартирадиган саҳна бўлган. Картинада мода журналининг бош муҳаррири Миранда Пристли тошбағир ва фақат карьерасини ўйлайдиган аёл сифатида тасвирланган. Аммо олиб ташланган саҳна аксини исботлайди.

Зиёфат чоғида Миранданинг эри меҳмонлар олдида ўзини ноўрин тутади. Энн Хетеуэйнинг қаҳрамони (Энди) вазиятни ўз қўлига олади ва меҳмонларни ёқимсиз ҳолатдан чалғитади. Шу пайт Миранда ходимига чин дилдан «раҳмат» деб шивирлайди, бу эса Эндини қаттиқ ҳайратга солади. Ким билади, агар муаллифлар совуққондек туюлган Миранданинг заифлиги ва инсонийлигини кўрсатишга қарор қилганларида, томошабинларда аёлга нисбатан бошқача таассурот қолган бўлармиди.

«Гарри Поттер ва ажал туҳфаси»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Икки ижобий қаҳрамоннинг қайғули тақдири – эр-хотин Нимфадора Тонкс ва Римус Люпин франшиза мухлисларини ҳайратда қолдиради. Аммо кесилган кадрда Хогварц учун жангда ҳалок бўлишдан олдин улар бир-бирлари билан меҳр билан хайрлашишга улгуради.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ёдингизда бўлса, Албус Дамблдорнинг укаси Аберфорт ҳам Хогварц жангида қатнашган. Аммо жангдан бир кун олдин Гарри, Рон ва Гермиона у билан гаплашаётган саҳна кесилган. Аберфорт Волдемортни мағлуб этиш мумкинлигига ишонмайди.

Гарри Дамблдор унга топшириқ берганини айтганида Хогварц директорининг укаси: «Маслаҳатим шуки, Волдеморт билан тез орада учрашишни хоҳламасанг, Дамблдорнинг топшириғи ҳақида унут. У ғамхўрлик қилган барча одамлар жуда кўп азоб чекади», — дейди. Агар шу кадр кесилмаганида фильмга драматиклик ва интенсивликни қўшарди.

«Қирол шер»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Маълум бўлишича, миллионлаб томошабинларнинг севимли мультфильмида Нала Скардан қандай қутулганини тушунтирувчи саҳна бўлиши керак эди. Ёвуз шоҳ Наланинг ўзига малика бўлишини хоҳлайди. У ҳатто унга биргаликдаги келажаги ҳақида қўшиқ куйлаб беради. Аммо Нала уни рад этади, бир мунча вақт ўтгач, у ўзининг ҳақиқий севгиси — Симба билан учрашади.

«Юлдузлар жанги. VI-қисм: Жедининг қайтиши»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Кўпчилик Люк Скаюолкер отаси Дарт Вейдернинг ёвуз душман эканлигини билиб қолган таъсирли саҳнани эсласа керак. Францҳиза мухлислари ҳақиқатни йигитдан яширгани учун Люкнинг устози Оби-Ванни айблашганди. Бироқ олиб ташланган саҳнада Оби-Ван Ёданинг илтимосига билан ёлғон гапирганини билиш мумкин. У бу нарса Люкнинг машғулотларига ва галактикада тинчлик учун курашига халақит беради деб ҳисоблаган.

«Юра даври парки»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Стивен Спилбергнинг илмий-фантастик фильми романтикроқ бўлиши мумкин эди. Қазиш жойидаги кадрларда доктор Грант ва доктор Саттлер бир-бири билан қучоқлашади, шунингдек, велоцираптор скелетлари ҳақида суҳбатлашишади. Лекин негадир севги саҳнаси фильмдан олиб ташланади.

«Аждаҳо уйи»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

«Аждаҳо уйи»нинг 1-мавсуми чиқиши биланоқ сериал режиссёри Грег Яитанс таҳрирлаш вақтида таъсирли саҳна ўчириб ташланганини маълум қилади. Гап икки дугона — Реенира ва Алисента ўртасидаги жанжал ҳақида кетмоқда. Улар Реениранинг отаси ва Алисентенинг тўйи ҳақидаги хабардан сўнг дарҳол муносабатларини аниқлаштириб олишади.

Яна бир эпизод фильмга киритилмаган – ярашиб олган Реенира Алисентега тўй либосини кийишга ёрдам беради.

«Тож»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Сериалнинг 4-мавсумида малика Диана турмуш ўртоғи шаҳзода Чарльзга ноодатий совға тақдим этади: у «Опера руҳи» мусиқий фильмидаги машҳур қўшиқни ижро этади. Гарчи бу эпизод фильмга киритилмаган бўлса ҳам, ҳақиқий малика Диана турмуш қурганининг 7 йиллигида эри учун қўшиқ куйлагани ҳақиқат. У ўзининг севимли қўшиқларидан бири Сара Брайтманнинг «Алл I Аск оф Ёу» қўшиғини ижро этган.

«Гўзал аёл»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ушбу фильм янада ажойиб саҳналарга бой бўлиши мумкин эди. Мисол учун, Жулия Робертснинг мафтункор қаҳрамони ресторандаги кечки овқат пайтида овқатига пакетли кетчуп қўшмоқчи бўлганида томошабинларни кулдириши мумкин эди.

Боғдаги пикникдан сўнг Вивиан ва Эдвард от миниб, кейин кўча ресторанида романтик кечки овқат уюштирадилар.

«Титаник»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Мухлислар ҳали ҳам бир саволга жавоб тополмайди: Роуз чиқиб олган панелда Жек учун жой йўқмиди? Аслида буни тушиниш учун фильмнинг 15 йиллигига бағишланган ўчирилган саҳналарни томоша қилиш керак.

Леонардо Ди Каприонинг қаҳрамони Роуз билан панелга чиқишга беҳуда уринганидан сўнг, бир эркак улар томон сузиб келади — у ҳам панел юзасига чиқмоқчи бўлади. Аммо Жек бунга йўл қўймайди: «Фақат хоним учун етарли жой бор, акс ҳолда панел чўкиб кетади».

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Бундан ташқари, фильмга режиссёр Жеймс Кемерон номақбул деб ҳисоблаган яна бир кадр киритилмаган. Кети Бейц қаҳрамони официантдан ичимлигига кўпроқ муз қўшишни сўрайди – шу онда деразадан биринчи марта айсберг кўринади.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда яшил энергетика даври бошланганига уч йил бўлди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Фоторепортаж: Президент ташрифига тайёргарлик кўраётган Наманган
Спорт
Лионель Месси Криштиану Роналдунинг рекордини янгилади