Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бельгияда 2016 йилда Брюссель метроси ва аэропортида 32 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлашга раҳбарлик қилиш ёки уларга ёрдам беришда айбланган одамларга нисбатан тарихдаги энг йирик жиноий суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Фото: EPA

Фото: EPA

Портлашга алоқадор француз гумонланувчиси 33 ёшли, электрчи Абдеслам Салоҳ ҳисобланади. Салоҳ 2015 йилда 130 кишининг ўлимига сабаб бўлган Париж ҳужумларида иштирок этгани учун Франциядаги судда айбдор деб топилганидан сўнг машҳурликка эришганди. Судда ҳозир бўлган тўққиз нафар айбланувчидан фақат биттаси, 30 ёшли Усама Краем юқори хавфсизлик маҳкамасига олиб келинганида ўрнидан туришдан бош тортган.

Ўнинчи гумонланувчи, 33 ёшли Усама Атар Сурияда ўлдирилгани тахмин қилинмоқда. Суд 12 нафар ҳакамлар ҳайъатини ва 24 нафар потенциал ўринбосарни танлаши керак эди, улар 2023 йилга қадар бир неча ой давом этадиган жараённинг кунлик мажлисларида қатнашади. 5 декабрда далиллар бўйича асосий суд эшиттириши бошланади.

ИШИД 2015 йилнинг 13 ноябридаги Париж ҳужумлари ва 2016 йилнинг 22 мартида Брюсселдаги худкуш портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. Терговчилар ҳужумда Бельгияда жойлашган Абдесламнинг(ИШИДга алоқадор франциялик террорчи) ҳам иштироки борлигини айтган.

Террорчи гуруҳ Францияда бўлиб ўтган Евро-2016 футбол кубогига ҳужумларни режалаштирган, бироқ Абдеслам 18 март куни ҳибсга олинганидан сўнг улар ҳаракатини тезлаштирган. Хусусан, орадан тўрт кун ўтиб, 22 март куни икки худкуш террорчи Брюссель аэропортида, яна бири эса шаҳар марказидаги ЕИ штаб-квартираси яқинидаги метро бекатида ўзини портлатиб юборган.

Ҳалок бўлганлар билан бир қаторда юзлаб саёҳатчилар ва транспорт ходимлари жароҳатланган.

Бельгияда суд қилинадиган тўққиз нафар айбланувчидан беш нафари, жумладан, Абдеслам ҳам Франция суди томонидан аллақачон ҳукм қилинган. Жумладан, у Францияда бир умрлик қамоқ жазосини ўтамоқда ва Бельгияда яна бир муддат жазоланиши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Энтони Жошуанинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди
Иқтисодиёт
Uzbekistan Airways Нью-Йоркка парвозлар учун 20 фоизлик чегирма эълон қилди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2023 йилда инфляция 8,5—9,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда