Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Давлат томонидан таълим тизими учун ажратилаётган харажатлар аҳоли орасида камбағаллик даражасини қисқартиришга қандай таъсир кўрсатишини баҳолаш бўйича тадқиқот ўтказилди. Бу ҳақда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти хабар бермоқда.

Фото: Дарё» / Мадина Нурман

Фото: Дарё» / Мадина Нурман

Инсон капитали назариясига кўра, таълим учун харажатлар ошириладиган бўлса, ходимларнинг меҳнат унумдорлиги ҳам ошади. Бу эса уларнинг даромадлари ортиши ҳамда аҳолининг камбағаллик даражаси пасайишига олиб келади.

Шу билан бирга, фарзанд таълимининг бошланғич даражаларига сармоя киритиш, келгусида уларнинг даромадлари таълимнинг кейинги босқичларига сармоя киритишдагига қараганда кўпроқ ортишида ёрдам беради.

Таълим жамиятда даромадлар тенгсизлигини камайтириш ва гендер тенглигини таъминлашнинг асоси ҳисобланади.

Ота-онанинг таълим даражаси фарзандлар фаровонлигига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиб, келгусида уларнинг камбағал бўлиб қолиш хавфини камайтиради.

Давлат томонидан таълим тизими учун ажратилаётган маблағларнинг камбағалликни қисқартиришга таъсирини баҳолаш учун паст ва ўрта даромадли 52 та мамлакатнинг 1990—2020 йиллар бўйича панел маълумотларидан фойдаланиб, эмпирик таҳлил ўтказилди.

Тадқиқот натижаларига кўра, давлат томонидан таълим тизими учун ажратилаётган маблағларнинг 1 фоизга ортиши камбағалликни 0,03 фоизга қисқартириш имконини беради.

Шу билан бирга, ЯИМнинг ўсиши, савдо-сотиқ ва ҳамда ялпи капитал қўйилмаларнинг ошиши, инфляциянинг пасайиши каби омиллар камбағаллик даражаси билан тескари алоқага эга.

2020 йилда тадқиқ этилган мамлакатларда таълим тизими учун сарфланган харажатларнинг ЯИМга нисбатан ўртача улуши 4,11 фоизни, Ўзбекистонда эса 4,9 фоизни ташкил этган.

Охирги 5 йилда Ўзбекистондаги таълимнинг барча босқичларида ижобий ўзгаришлар кузатилди. Аҳолининг мос ёшдаги қатламларини мактабгача таълим билан қамраб олиш 38,2 фоизга, умумий ўрта таълим билан 0,9 фоизга, олий таълим билан 29 фоизга ўсди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди