Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳудудда янги қурилган кўп қаватли уйларни кўздан кечирар экан, уйларга кириб-чиқиш учун ногиронлиги бўлган фуқароларга имконият яратилмаганини танқид қилди. Бу ҳақда вилоят раҳбари Шуҳрат Абдураҳмоновнинг шахсий Telegram-каналида хабар берилди.

Вилоят раҳбари кўп қаватли уйлар олдидаги ногиронлиги бўлган фуқаролар учун қурилган йўлакчани кўрсатиб, қурувчига ногиронлик аравачасига ўтириб, шу йўлакдан юриб кўришини тайинлайди.
Анави билан тепага чиқинг, аравачага ўтиринг ва шу йўлакдан чиқинг, мен ҳазиллашмаяпман, — дейди вилоят ҳокими қурувчига мурожаат қилар экан.
Ҳоким топшириғига кўра аравачага ўтирган қурувчи йўлакчанинг ярмига ҳам етмай тўхтаб қолади ва аравачадан тушади. Бунга жавобан Шуҳрат Абдураҳмонов «Сиз соғсиз, аравачадан дарров тушиб олдингиз, ногирон одам бўлса, нима қиларди?», — деди. Ва бу йўлак талабга жавоб бермаслигини маълум қилди.

Шуҳрат Абдураҳмонов кузатувлари давомида янги қурилган кўп қаватли уйлар подъездининг олдига бориб, шу уй қурувчисини ҳам ногиронлик аравачасига ўтқазиб, уйга киришини тайинлайди. Бироқ уйга киришга аравача учун йўлакча бўлмагани боис аравадаги қурувчи ичкарига киролмайди.

Ҳожиакбар, Худо сақласин болам, ҳеч кимнинг бошига ногиронликни солмасин, шу уйлардан ногирон одам олди дейлик, ёки қариндоши келди. Ёхуд ҳозир соғлом одам эртага ногирон бўлиб қолди дейлик, нима қилади? Ҳозир ҳамманг уйни қурдим деб кетяпсан, ногиронлар ҳам инсон. Ҳозир ҳурматли президентимиз ҳамманинг қадри бўлсин деяпти. Инсон қадри деганда, уларни ҳам инобатга олишимиз керак. Биз Янги Андижон шаҳрида буни инобатга олишимиз керак, — дейди вилоят раҳбари қурувчилар билан мулоқот қилар экан.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
Дунё
“Иккинчи Чернобил” — Дунайдаги экологик ҳалокат, қимматбаҳо картиналар ортилган Boeing’нинг бедарак йўқолиши ва Гандига уюштирилган суиқасд. Кун хронологиясида 30
Молия
Чорва молларидан автомобилгача: нега ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини банкда сақламайди?