Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Исломий давлат» (ИШИД) етакчиси Абу ал-Ҳасан ал-Ҳошимий ал-Қурайший йўқ қилинди. Бу ҳақда террорчилик гуруҳи маълумотига таяниб, Reuters хабар берди.

Фото: IBTимес Asia Pacific

Фото: IBTимес Asia Pacific

Террористик ташкилот ўзининг янги раҳбари этиб Абу ал-Ҳусайн ал-Ҳусайний ал-Қурайшийни танлаганини маълум қилди.

Марҳум халқаро террорчи 45 ёшда эди. У 2022 йил 3 февралда АҚШ махсус кучлари томонидан Сурияда йўқ қилинган Абу Иброҳим ал-Ҳошимий ал-Қурайший ўрнига ИШИД раҳбари этиб тайинланганди. Байден мазкур операцияда АҚШ ҳарбийлари Атма шаҳри яқинидаги уйни қамал қилиб, вертолётларда етиб келганини айтган. Операция давомида ИШИД етакчиси ўз жонига қасд қилганди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Москва метросидаги энг йирик теракт, Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилган Гитлер ва 25 ёшида Британия тахтига ўтирган Елизавета. Кун хронологиясида 6 февраль
Дунё
Туркияда 7,4 магнитудали зилзила юз берди
Дунё
Украина ташқи ишлар вазири Путиннинг “Зеленскийни ўлдирмаслик” бўйича берган ваъдасига муносабат билдирди