Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

28 ноябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқда тинчлик жараёни бўйича махсус координатори Тор Веннесленд Исроил–Фаластин можароси «қайнаш нуқтаси»га яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Ўнлаб йиллар давом этган зўравонлик, ноқонуний аҳоли пунктларининг кенгайиши, ҳаракатсиз музокаралар ва чуқурлашиб бораётган ишғолдан сўнг, можаро яна қайнаш нуқтасига етди, — деди у.
29 ноябрь куни Фаластин ҳудуди бўлиниб, унинг бир қисми яҳудийларга берилганига 75 йил тўлди. 1947 йил 29 ноябрь куни БМТ Фаластинни бўлиш режасини тасдиқлаган, бу режадан олти ой ўтгач, Исроил давлати ташкил топган. Шундан сўнг яҳудийларнинг Исроилга оммавий кўчиши ва фаластинликлар билан доимий тўқнашувлар бошланган.

Фаластин—Исроил можароси вақти-вақти билан ўз чўққисига чиқиб, қонли тўқнашувларга айланиб кетмоқда. Сўнгги марта бундай тўқнашув 2021 йилнинг май ойида юз берганди. 11 кун давомида Фаластиннинг Ғазо секторидан 4360 та ракета учирилган, Исроил томонидан 1500 дан ортиқ ҳаво, ер ва денгиз орқали зарбалар берилган. 21 май куни ўт очиш тўхтатилди. Ғазо секторида жами 248 киши, жумладан, 66 бола ва 39 аёл ҳалок бўлди, 1900 дан ортиқ одам жароҳат олди, 72 минг киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди. Шунингдек Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Фаластин ҳудудларида 31 киши ҳалок бўлди, бу жами фаластинлик қурбонлар сонини 279 тага етказади. Исроил томони эса 12 киши уруш қурбонига айланганини маълум қилган.

Аммо шу билан томонлар тинчликка эришгани йўқ. Сўнгги ҳафталарда Ғарбий Соҳил бўйлаб Исроил кучлари рейдлар ўтказиб, фаластинликларни ҳибсга олаётгани ёки уйларини бузиб ташлаётгани оқибатида кескинлик яна кучайди. Бундай босқинлар фаластинликлар билан тўқнашувларга ва бир қанча инсонларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда.

29 ноябрь куни Исроил кучлари 4 нафар фаластинликни ўлдирди. Фаластинликлар Хеврон шаҳри кўчаларида марҳумлардан бирининг тобутини елкаларида олиб юриб, Исроилга қарши шиорлар айтди ва бу ўзига хос митингга айланиб кетди. Намойиш учун аёллар ҳам кўчага чиқди.

Фаластин Қизил Ярим Ярим Ой Жамияти шифокорлари Байт Уммар шаҳарчасида Исроил ўқларидан яраланган 22 фаластинликни даволаганини айтди.

Исроил кучлари тўқнашувлар чоғида ҳақиқий ёки резина ўқлар, кўзни ёшлатувчи газлардан фойдаланмоқда.

«Исроил менинг еримни босиб олмоқда»

Ноябрь ойи ўрталарида Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяху тинчлик ўрнатишдан манфаатдор бўлмаса ҳам, у билан музокара ўтказишга мажбурлигини айтганди.

«Исроил билан муаммо бор, Исроил менинг еримни ва юртимни босиб олмоқда. Мен Исроил бош вазири билан мулоқот қилишга мажбурман», — дея қўшимча қилди Аббос.

Фаластин раҳбари бир неча бор Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш бўйича халқаро конференция ўтказишни талаб қилган. 2020 йил сентябрь ойида Фаластин халқаро конференцияни ўтказиш учун тахминий дипломатик ҳаракатларни бошлаганини билдирган, аммо бу ҳаракатлар натижасида ҳали ҳеч нарса амалга ошмади. Томонлар ўртасидаги тинчлик музокаралари 2014 йилдан бери тўхтаб қолган.

13 ноябрь куни Иордания қироли Абдулла II Исроил ишғолига барҳам бериш ва 1967 йил 4 июндаги чегаралар ичида пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини барпо этишга чақирганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Энтони Жошуанинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди
Иқтисодиёт
Uzbekistan Airways Нью-Йоркка парвозлар учун 20 фоизлик чегирма эълон қилди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2023 йилда инфляция 8,5—9,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда