Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ПМТИ экспертлари 2023 йил учун базавий инфляция ва мавсумий ўзгарувчан инфляция (мева-сабзавотлар нархи) ўзгаришини прогноз қилди

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Маълум қилинишича, инфляция таркибий қисмларини 3 та асосий гуруҳга ажратиб таҳлил ва прогноз қилинган. Булар: 

  • базавий инфляция; 
  • тартибга солинадиган нархлар; 
  • мавсумий ўзгарувчан нархлар (мева ва сабзавотлар) инфляцияси. 

Базавий инфляцияни ҳисоблашда мавсумий ўзгаришларга таъсирчан товар ва хизматлар турлари ҳисобга олинмайди. 

Тартибга солинадиган нархлар инфляцияси маъмурий тартибга солинадиган товар ва хизмат турларидан иборат бўлади. 

Мавсумий ўзгарувчан инфляцияни ҳисоблашда эса Ўзбекистон шароитида асосан мева ва савзавотлар нархи инобатга олинади. 

Ўзбекистон ҳолатида базавий инфляция ҳиссасига Истеъмол нархлари индекси (INI) ўсишининг  78 фоизи тоғри келади ва одатда пул-кредит сиёсати қарорлари ушбу инфляция натижалари асосига қурилади. 

Мева ва сабзавотлар истеъмол нархлари индекси (INI) саватидаги энг ўзгарувчан гуруҳлардан бўлиб, бутун INI саватининг 8 фоизини ташкил қилади. 

ПМТИ прогноз натижаларига кўра 2022 йил учун базавий инфлация 11,2 фоиз ҳамда мева ва сабзавотлар инфлацияси 15,9 фоиз, 2023 йил учун эса базавий инфлация 10,5 фоиз ҳамда мева ва сабзавотлар инфлацияси 22,1 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь—октябрь ойларида қиймати 903,3 миллион долларга тенг бўлган 1,4 миллион тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Энтони Жошуанинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди
Иқтисодиёт
Uzbekistan Airways Нью-Йоркка парвозлар учун 20 фоизлик чегирма эълон қилди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2023 йилда инфляция 8,5—9,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда