Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Агар НАТО Украинани Patriot комплекслари билан таъминлай бошласа, улар Россия армиясининг қонуний нишонига айланади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Telegram каналида маълум қилди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Агар НАТО бош котиби Йенс Столтенберг шаъма қилганидек, альянс Украинани Patriot комплекслари билан таъминласа, улар Қуролли кучларимизнинг нишонига айланади», — деди Медведев.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг Бухарестдаги йиғилиши якунларига кўра, Киевга Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказишни муҳокама қилган. Медведевнинг таҳдиди фонида Пентагон АҚШ ўз комплексларини Киевга етказиб беришни режалаштирмаётганини таъкидлади.

Шу билан бирга, Пентагон қўшимча Hawk ҳаво мудофаа тизимлари Украинага юборилаётгани ҳақида маълумот берди.

Маълумот ўрнида, Руминияда бўлиб ўтаётган НАТО саммитида альянс бош котиби Йенс Столтенберг урушда Россия президенти Владимир Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўйиб бўлмаслигини айтди. У альянс Украинадаги можарода иштирок этмайди, бироқ НАТО Киевга Россиядан ўзини ҳимоя қила олиши учун ёрдам беришини қўшимча қилди.

«Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўя олмаймиз, акс ҳолда бу бошқа авторитар раҳбарларга яшил чироқни билдиради. Уларга ҳарбий куч орқали ўз мақсадларига эришиш мумкинлигини кўрсатади. Бу дунёдаги вазиятни янада хавфлироқ қилади. Шунинг учун Украинани қўллаб-қувватлаш бизнинг умумий хавфсизлик манфаатларимиз учундир», — деди Столтенберг.

У Россияни урушда шафқатсизликни кучайтираётганликда айблаб, унинг Европа ва дунёнинг бошқа мамлакатларига юклаган молиявий юкини эслатиб ўтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов