Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Хитой ҳукумати билан муносабатларда янгича ёндашув кераклиги, чунки Лондон ва Пекин ўртасидаги «олтин давр» ниҳоясига етганини айтди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Сунак Хитойда инсон ҳуқуқлари поймол этилаётганини эслатиб, айни пайтда Британия ҳукумати Хитойнинг дунёдаги аҳамиятини шунчаки эътибордан четда қолдира олмаслигини қайд этди.

«Хитой билан муносабатимизни ривожлантиришимиз керак. Очиғини айтганда, савдо-сотиқ ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга олиб келади, деган қараш каби «олтин давр» ҳам тугади. Аммо Совуқ уруш давридаги оддий риторикага ҳам таянмаслигимиз керак. Хитой бизнинг қадриятимиз ва манфаатларимизга тизимли таҳдид солаётганини тан оламиз. Бу жараён кучлироқ авторитаризмга интилиш ортидан кескинлашиб бормоқда», — дейди Британия бош вазири.

14 ноябрь куни Риши Сунак Россиянинг жаҳон иқтисодиётига таъсирини камайтириш бўйича 5 бандли режа таклиф қилганди. Унинг фикрича, мамлакатлар Россия энергиясига қарамликни камайтириши ва янада кўпроқ озиқ-овқат ишлаб чиқариши керак.

Шунингдек, Сунак 19 ноябрь куни илк бор Киевга ташриф буюрганди. У президент Владимир Зеленский билан суҳбати чоғида урушни тугатиш учун Украина ҳаво мудофааси кучайтирилишини тасдиқлаган

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов