Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Британия парламенти аъзоларидан иборат делегация Тайванга ташриф буюрди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Делегацияга Жамоатлар палатасининг ташқи ишлар қўмитаси раиси Алисия Кирнс бошчилик қилмоқда.

«Тайван Британия парламент палатасининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси аъзоларини самимий кутиб олади. Беш кунлик ташриф муваффақиятли ўтишини тилаб қоламиз», — дейилади орол ташқи ишлар вазирлигининг Twitter’даги саҳифасида.

Тайван ТИВ 29 ноябрдан 3 декабрга қадар Жамоатлар палатасининг ташқи ишлар қўмитасининг етти кишилик делегацияси Тайванга ташриф буюришини маълум қилган. Ташриф чоғида Британия делегацияси, орол маъмурияти раҳбари Сай Инвен, Миллий хавфсизлик кенгаши бош котиби Гу Лисюн, ташқи ишлар вазири У Чжаосе билан учрашади.

Октябрь ойи бошида Тайван ўзининг ҳаво ҳужумидан мудофаа зонасига Хитой ҳарбий-ҳаво кучлари кенг кўламда киргани ҳақида хабар берган. Шу фонда Си Цзиньпин Тайван билан тинч йўл орқали «бирлашиш»га ваъда берган.

Ўз навбатида АҚШ президенти Жо Байден Пекин агрессияси юз берган тақдирда, Тайванга ёрдам беришни ваъда қилган ва оролда ҳарбий захира тайёрлашни бошлаган. Хитой раиси Си Цзиньпин мамлакат армияси ҳарбий шайлик ва ҳар қандай урушга тайёргарликни ҳар томонлама кучайтиришини қайд этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича судланган Полат Шамшетов тергов ҳибсхонасида вафот этди
Дунё
Туркияда 7,4 магнитудали зилзила юз берди
Дунё
Москва метросидаги энг йирик теракт, Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилган Гитлер ва 25 ёшида Британия тахтига ўтирган Елизавета. Кун хронологиясида 6 февраль