Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) ҳужжатларида маймунчечак касаллиги расман MPOX деб номлади. Тегишли маълумот ташкилот сайтида эълон қилинди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Глобал экспертлар билан бир қатор маслаҳатлашувлардан сўнг ЖССТ маймунчечакнинг синоними сифатида янги, афзал бўлган вариант MPOX атамасидан фойдаланишни бошлайди», — дейилади баёнотда.

Йил давомида MPOX атамасига мослашиш учун босқичма-босқич «маймунчечак» сўзидан фойдаланиш камайтирилади. ЖССТ бир қатор шахслар ва давлатлар касаллик номини ўзгартиришни сўраганини таъкидлади. Бунинг сабаби, бир қатор мамлакатларда маймунчечакнинг тарқалиши натижасида, Интернетда «ирқчилик ва қораловчи баёнотлар» кўпайган.

ЖССТ Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус маймунчечак учун «янги инглиз синоними, MPOX»ни тавсия қилган.

«Бир йиллик ўтиш давридан кейин MPOX афзал атама бўлади», деб тушунтирган ташкилот. Мазкур атама касалликларнинг халқаро таснифига киритилади.

Маймунчечак — юқумли касаллик. У биринчи марта 1958 йилда, асосан Африкада топилган. Бироқ 2003 йилда вирус қитъадан ташқарига чиқди: АҚШда яшовчилар ҳам уни юқтирди.

Замонавий амалиётга кўра, янги аниқланган вируслар, инфекциялар мутациялари ва улар билан боғлиқ касалликлар атамалари маданий, ижтимоий, миллий, минтақавий, касбий ёки этник жиҳатдан камситувчи мазмунга эга бўлмаслиги зарур. ЖССТ вирус номини ўзгартириш ҳаракатини ёз ойларида бошлаганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади 
Дунё
Путин йўқотишларга қарамай, баҳорда Украинага қарши янги ҳужумни режалаштирмоқда — Bloomberg
Маҳаллий
АОКА “Human.uz” журналистлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди