Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Италиянинг Иския оролида кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган кўчки қурбонлари сони етти нафарга етди, деб хабар бермоқда Неапол префектураси. Қидирув-қутқарув ишлари давомида яна уч нафар қурбоннинг жасади топилди. Аввалроқ тўрт қурбон ҳақида маълум бўлганди.

Фото: AFP

Фото: AFP

Ҳалок бўлганлар орасида чақалоқ ҳамда 6 ва 11 ёшли икки бола бор. Беш киши бедарак йўқолган. Оролда фавқулодда ҳолат эълон қилинган, қутқарув ишлари давом этмоқда.

Табиий офат оқибатида 230 киши уйларидан эвакуация қилинган, 30 га яқин уй вайрон бўлган. Ҳодисада етказилган зарарни бартараф этиш учун ҳукумат 2 миллион евро ажратди.

Италияда кўчки 26 ноябрь куни тонгда кучли ёмғир туфайли содир бўлган. Оролда, метеорологик хизматлар маълумотларига кўра, 120 мм ёғингарчилик кузатилган. 8 минг аҳоли истиқомат қилувчи Казамиччола-Терме шаҳрига лой ва тошли сув оқимлари келиб тушган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади
Маҳаллий
“YouTube’даги обуначиларимиз сони МДҲ мамлакатлари ИИВ каналлариникидан ҳам кўп” — Шоҳрух Ғиёсов ИИВнинг медиамакондаги фаолияти ҳақида гапирди
Маҳаллий
Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди