Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йилнинг январь—октябрь ойи учун Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасида юз берган ўзгаришлар таҳлил қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

2022 йилнинг январь—октябрь ойлари якунларига кўра, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари ташқи савдо ҳажми 14,9 фоизга ўсиб, 5,2 млрд долларга етди, бу умумий савдо ҳажмининг 14,3 фоизини ташкил этди.

Шу билан бирга Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига экспорт 2,2 млрд долларни (ўсиш 17,3 фоиз), импорти эса 3 млрд долларни (ўсиш 13,2 фоиз) ташкил этди.

2022 йилнинг январь—октябрь ойлари якунида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси:

Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 3,3 млрд долларни (ўсиш 16,4 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 1 млрд долларга, импорт ҳажми эса 2,3 млрд долларга етди.

Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 867 млн долларни (ўсиш 26,6 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 683,4 млн долларга, импорт ҳажми эса 183,6 млн долларга етди.

Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси 569 млн долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 154,1 млн долларга, импорт ҳажми эса 414,9 млн долларга етди.

Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси 352,6 млн долларни (ўсиш 13,9 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 352,6 млн долларга, импорт ҳажми эса 117,2 млн долларга етди.

Фото: Review

Фото: Review

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмасидаги энг катта улуши Қозоғистонга тўғри келади — 63 фоиз.

Қолган қисми: Қирғизистон — 17 фоиз, Туркманистон — 11 фоиз ва Тожикистон — 9 фоиз.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?