Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Facebook’даги «Maslahat.uz» гуруҳида аноним мурожаат қолдирилиб, унда аёл 23 ёшли қизи турмушидан ногирон фарзанд дунёга келтиргани, эндиликда қудалар томонидан келин ҳайдаб солингани ҳақида ёзди. Унинг сўзларига кўра, қизи ҳомиладор бўлишига қарамай, совуқ кунларда бассейн тозалашга мажбур қилинган, буйраги оғриб, аҳволи оғирлашганда ҳам, шифокор қабулига юборилмаган.

Скриншот: Facebook

Скриншот: Facebook

Ушбу мурожаат эълон қилингач, ҳолат ўзбек жамоатчилиги фаоллари орасида муҳокамаларни келтириб чиқарди. Айримлар бу эндиликда янгилик бўлмай қолгани, жамиятда «икки оёқда юрадиган чўчқага айланиш» юз бераётгани ҳақида ёзса, яна айримлар бу вазиятни «эркакка берилган устунликнинг суиитеъмол қилиниши» деб баҳоламоқда.

Муҳрим Аъзамхўжаев, журналист

Юқорида — ёнимизда яшаётган, биз билан бир ҳаводан нафас олаётган, вақти келса, ўзимиз ҳам илиққина саломлашадиган, ҳайитларда ош-овқат чиқарадиганимиз икки оёқда юрадиган чўчқалар ҳақида бир ҳикоя.

Ўқиб, «вой, одам ҳам шунақа бешафқат бўладими, келинини аямайдими сал», деманг — бўлган, бундан кейин ҳам бўлади. Сиз бунақа ҳолатларни мана шу ҳикояни ўқиб, биринчи марта билаётганингиз ҳам йўқ. Алдаманг. Ҳеч бўлмаса ўзингизни алдаманг. Эҳтимол, ўз яқинларингиз, онангиз, холангиз, аммангиз, опангиз, синглингиз шу аҳволга тушгандир. Балки ўзингиз шу аҳволга тушгандирсиз.

Балки чўчқа ролида ўзингиз бўлгандирсиз-у, шунинг учун сезмай, кўрмай қолгандирсиз. Энг ёмони, бу жараённинг давом этавериши — бугунги жабрдийда, агар омон қолса, шу «имтиҳон»лардан амаллаб ўтиб олса, эртага олий тоифали золимга, мана шунақа икки оёқда юрадиган чўчқага айланиши.

Шаҳноза Соатова, адлия вазири маслаҳатчиси, аёллар фаоли
Тармоқда ҳар куни камида 3—4 та шундай анонимлар ҳикоялари чиқади, қандай қилиб бу ҳолатларни истисно дея оламиз? Айниқса, оналар гапира бошласа, аҳвол даҳшатли эканини кўрамиз.

Айримлар бу масалани аёллар аёлларга зулм қиляпти, эркаклар алоқаси йўқ, дегандек кўрсатишмоқда. Лекин бизда ҳозир аёлнинг қариндошлари зулмидан жондан тўйиб ўзини каналга ташлаган бирон эр мисоли йўқ! Фақат эр ва унинг қариндошлари зулмидан аёллар жонига қасд қилаётгани ҳолатлари чиқяпти. Ота-она қизини қайнонагамас, ERGА беради. Эр оила раҳбари экан, яна ким айбдор бўлиши мумкин?

Бу — жамиятда ва оилада эркакка берилган устунликнинг суиистеъмол қилиниши, имтиёзларнинг суиистеъмол қилиниши! Суиистеъмол қилинишига нима сабаб бўляпти? Нотўғри урф-одатлар, тартиблар. Оилада эркак устун дегани бу бировнинг қизини бутун бир гуруҳ бўлиб азоблашга рухсат дегани эмас. Буни тушунмаган аҳоли онги билан ишлаш керак, бутун жамият билан ишлаш керак. Зўравонлик содир бўлган оилани топиб бориб, у ердаги аҳволни ўрганиш ўзи кам. Ҳамма зулм жамоавий онгдаги бузилишлардан келиб чиқяпти.

Келиннинг буйраги оғрисаям, ухламасаям, касали даволанмасаям чидашга нима мажбур қиляпти? Келиннинг оила ажралиб кетишидан қўрқуви (нимага қайнона ё эр бундан камроқ қўрқади, оила ахир икки томонга ҳам бирдек керак эмасми)? Чунки эркаклар осон уйланиб кетаверади, келин томонда муаммонинг каттаси қолади.

Аёл ўйлайди: «Ажрашсам, боламни ким боқади?» ва «Одамлар нима дейди?» деб. Ўқиган, касб-ҳунарли қизлар балки биринчи савол ҳақида ўйламас, аммо жамоатчилик фикри ва босимидан қўрқув — катта куч. Тепадаги скринда ҳам она бекорга «Одамлар олдида юзимиз ёруғ бўлсин» демаяпти.

Золимларнинг тийилмаслиги, келинларга зулм қилишда чексиз эркинликни эрнинг қариндошларига ким беряпти? Стереотиплар, нотўғри урф-одатлар, ҳаддини билмайдиган одамлар, жазосиз қолаётган ва ҳатто рағбатлантирилаётган (ўзида айб) зулм! Тузатиш керак бу муносабатларни, яна қанча жон азобда қолиши керак? Болажонга Оллоҳ шифо берсин!

Барногул Санақулова, профессор, гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича жамоатчилик фаоли
Дуодаман аёл ва болажон учун. Илоҳим, кун келиб ўша махлуқлар болажон ва онасини узоқдан бўлса ҳам бир марта кўришга зор бўлишсин. Илоҳим, болажон шундай инсон бўлиб вояга йэтсинки, ўша махлуқлар аслида бу бизнинг наслимиз, бизнинг неварамиз, деб жар солганда бутун дунё уларнинг устидан кулсин. Илоҳим, шу болажон бутун уруғ-аймоғини бир умр тарихда қоладиган ишлари, илм-у амаллари, мол-у давлати билан сийласин, ўша пайт анави махлуқлар аламдан ўзларига ўт қўйсин! Аллоҳу Акбар.
Қуйида ҳолат юзасидан билдирилган яна бир нечта нечта фикрлар келтирилади.

Тавба, кино кўргандай бўлдим. Шунақаям ноинсоф бўладими одам деган?! Аллоҳ шифо берсин, шу наварангиз буткул соғайиб кэтсин, келажакда тўрт мучаси соғ, чиройли, солиҳ бир фарзанд, профессор, олим бўлсин. Илоҳим, қизингизнинг пешанаси ялтираб, бахти очилиб кэтсин.

***

Туғма порокни Москвадан яхши операция қилади, битта танишим бир ҳафталик чақалоқни обориб операция қилганди, ҳозир мактабга чиқди қизча. Бориш ҳам осонроқ Москвага, шу вариантни кўринглар. Ҳозир биринчи масала болани сақлаб қолиш, қолгани бир гап бўлади. Пасткаш қудангиз билан умуман гаплашманг.

***

Яна бир изоҳ билдирган аёл ўзининг невараси ҳам оғир касаллик билан туғилгани, лекин даволанишлардан сўнг ҳозирда унинг аҳволи яхшилангани ҳақида ёзди.

Келинимнинг фарзанди, яъни неварам ҳам касал туғилди. Келиним ва неварам огир аҳволда эди. Келинимга оғир иш қилдирмадим, ҳомиласи 3 ойлик бўлганида буйрагида гидронефроз касаллиги борлигини айтишди. Кўпчилик бу касаллик билан туғилган бола 3 ой яшаб ўлади дейишганди. Ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмадик.

Дардимиз ичимизда эди, умид қилдик, ҳаракат қилдик, ёрдам сўрадик, хуллас, Тошкентда СамПида операция қилдирдик. Худонинг мўъжизасими, шифокорлар сабабми — неварам тузалди. Аллоҳимга минг шукур, сиз сиқилманг, Аллоҳим иродаси билан неварангиз тузалади. Неварам Муҳаммадалининг бошидан нима кунлар ўтмади, ҳозир 10 ойлик, оғир операция ва оғир муолажаларга бардош берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Британия ҳукумати “Вагнер”ни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи — The Telegraph
Дунё
АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?