Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ ҳукумати Хитойнинг бешта йирик компанияси, жумладан, Huawei ва ZTE томонидан ишлаб чиқарилган телекоммуникация ускуналарини сотишни тақиқлади. Бу ҳақда Independent хабар берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Маълум қилинишича, ушбу қурилмалар АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солади. Hikvision компанияси маҳсулотлари Америка учун хавф туғдирмаслигини таъкидлаган. Huawei ва бошқа хитойлик ишлаб чиқарувчилар эса истеъмолчи маълумотларини Хитой ҳукуматига бермаслигини маълум қилган.

Бироқ сўнгги йилларда АҚШ расмийлари бу компаниялар Хитой ҳукуматига фуқаролари ва хорижий разведка маълумотларини бўлишаётганини даъво қилмоқда. АҚШ ҳукумати Huawei’ни саноат жосуслигида ва Эронга қарши санкцияларни бузиш билан боғлиқ фирибгарликда айблаган.

Сентябрь ойида АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Хитойга чиплар ва сунъий интеллект воситалари ишлаб чиқариш учун зарур яримўтказгичларни экспорт қилиш бўйича чекловларни кенгайтиришни режалаштирганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Молия
Чорва молларидан автомобилгача: нега ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини банкда сақламайди?
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди