Убайдулла Мингбоев Судьялар ассоциацияси раислигига қайта сайланди
Убайдулла Мингбоев Судьялар ассоциацияси раислигига қайта сайланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
26 ноябрь куни Тошкентда Судьялар ассоциациясининг VI съезди бўлиб ўтган. Унда Судьялар ассоциацияси раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилган ва ушбу лавозимда фаолият кўрсатиб келган Убайдулла Мингбоев ассоциация раислигига қайта сайланган.
Шунингдек, 16 нафар Марказий кенгаш, 3 нафар Тафтиш комиссияси аъзолари ҳам сайланган. Ассоциация уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилиб, кўпчилик овоз билан маъқулланган
Маълумот учун, 1997 йилда ташкил этилган Ўзбекистон судьялари ассоциацияси судьяларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, суд ҳокимиятининг нуфузини оширишга хизмат қилади.
Мавзуга доир:
- Судьялар олий кенгаши халқаро ташкилот аъзолигига қабул қилинди
- Ўзбекистонда судьялар сонини босқичма-босқич кўпайтириш таклифи маъқулланди