Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қисман тан олинган Тайван президенти Сай Инвен ҳукмрон Демократик прогрессив партия (ДПП) маҳаллий сайловларда мағлубиятга учрагач, партия раҳбари лавозимини тарк этди.

Сай Инвен

Сай Инвен
Фото: Reuters

Сай хоним 26 ноябрь куни кечқурунги қисқа нутқида истеъфога чиқишини маълум қилди ва тарафдорларига миннатдорлик билдирди. Президент ўша куни якунланган сайловга номзодларни ўзи танлагани учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини айтди.

Associated Press маълумотларига кўра, ДППнинг мағлубияти пандемия билан кураш натижаларига ҳам қисман боғлиқ бўлиши мумкин. «Тайван пандемиянинг олдини олишга муваффақ бўлганига қарамай, бу борада ДППга нисбатан жамоатчилик норозилиги бор», — деди Вейхао Хуан, Миллий Сун Яцен университетининг сиёсатшунослик  бўйича профессори.

Тайванликлар 13 округ ва 9 шаҳарда мерлар, шаҳар кенгашлари аъзолари ва бошқа маҳаллий вакилларни сайлади. Шунингдек, сайлов ёшини 20 дан 18 га тушириш бўйича референдум ҳам ўтказилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги кучли зилзила: Вайроналар остидан одамлар қидирилмоқда — фоторепортаж