Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Афғонистонда коалицион ҳукумат шакллантириш мамлакатнинг ички масаласи ҳисобланади. «Толибон» ҳаракати расмий вакили Билол Каримий Россия президенти Владимир Путиннинг коалицион афғон ҳукуматини яратиш зарурлиги ҳақидаги баёнотига шу тариқа жавоб берди. Бу ҳақда TOLOnews хабар бермоқда.

КХШТ мамлакатлари етакчилари Ереванда

КХШТ мамлакатлари етакчилари Ереванда
Фото: «РИА Новости»

Путин 23 ноябрь куни Ереванда бўлиб ўтган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) мамлакатлари раҳбарлари учрашувида Афғонистонда коалицион ҳукуматнинг шакллантирилиши Россия ва Марказий Осиё минтақаси давлатлари учун устувор масала эканини айтганди.

«Ушбу босқичдаги устувор вазифа — ҳақиқатда инклюзив афғон ҳукумати шаклланишини таъминлаш, унга Афғонистондаги барча этник гуруҳлар вакиллари зарур даражада кириши керак», — деганди Путин.

Каримийнинг айтишича, Афғонистонда ҳукумат шаклланиши фақат афғонистонликларнинг ўзларига боғлиқ бўлиши керак.

«Афғонистонда сиёсий тизим шаклланиши ва коалицион ҳукумат шаклланиши — бу мамлакатнинг ички масаласи, Ислом амирлиги эса Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати сифатида халқимиз манфаати йўлида қарорлар қабул қилади», — деди Каримий.

«Толибон» ҳаракати ўтган йил августида Афғонистонда ҳокимиятни ўз қўлига олган эди. Сўнг улар ўз ҳукуматини шакллантирди. Унга фақат ҳаракат аъзолари кирди. Бу ҳукуматни шу пайтгача дунёнинг ҳеч бир давлати тан олгани йўқ.

Шу билан бирга, турли мамлакатлар ҳукуматлари ҳар хил лойиҳалар доирасида толиблар билан де-факто ҳамкорлик қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди