Самарқандда зилзила содир бўлди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 26 ноябрь куни 3,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.
Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 21:52 да (26.11.2022 йил, Гринвич бўйича 16:52 да) зилзила содир бўлган. Эпицентр — Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани. Зилзила координаталари: 40,24 градус шимолий кенглик; 66,31 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 270 км жануби-ғарбда.
Маълумот учун, охирги марта Ўзбекистонда 17 ноябрь куни Қашқадарёнинг 10 та ҳудудида зилзила қайд этилганди.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар