Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича ЖЧ—2022 1-турида Бельгия ва Канада терма жамоалари 23 ноябрь, чоршанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Учрашув канадаликларнинг қатор ҳужумлари билан бошланди. 10-дақиқада Шимолий Америка вакиллари олдинга ўтиб олиши мумкин эди, бироқ Альфонсо Дэвиснинг пенальтидан йўллаган зарбасини Тибо Куртуа қайтаришга эришди.

Биринчи бўлимда канадаликларда яна бир нечта голли вазият бўлди, бироқ жамоа улардан фойдалана олмади. Танаффус арафасида Миши Бацҳуайи Бельгияни олдинга олиб чиққан гол муаллифига айланди.

Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгаришсиз қолди ва Бельгия биринчи турдан кейин гуруҳ пешқадамлигини қўлга олди.

Гуруҳнинг дастлабки баҳсида Хорватия ва Марокаш жамоалари 0:0 ҳисобидаги дурангни қайд этди.

ЖЧ—2022

1-тур баҳси

23 ноябрь, чоршанба

Бельгия — Канада 1:0

Гол: 1:0 – 44 Бацҳуайи.

Бельгия: Куртуа, Кастань, Вертонген, Алдервейрелд, Дендонкер, Карраско (Менье, 46), Витцель, де Брюйне, Тилеманс (Онана, 46), Эден Азар (Троссард, 62), Бацҳуайи (Openда, 78).

Канада: Борян, Ларейя (Адекугбе, 74), Витория, Миллер, Жонстон, Ҳатчинсон (Kone, 58), Эуштакиу (Осорио, 81), Ҳойлетт (Ларин, 58), Дэвид, Бюкенен (Миллар, 81), Дэвис.

Огоҳлантиришлар: Карраско (9), Менье (53), Онана (56), Дэвис (81), Жонстон (83).

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид тақдимот билан танишди (фото)
Маданият
Томошабинлар меҳрига сазовор бўлган энг гўзал турк актрисалари (фото)
Маҳаллий
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди