Туркий давлатлар ташкилотининг 11 ноябрь куни ўтказилган биринчи саммити доирасида 10 дан ортиқ муҳим ҳужжатлар имзоланди.
Хусусан, Туркий давлатлар ташкилотининг транспорт боғлиқлиги дастури ва Соддалаштирилган божхона йўлакларини шакллантириш тўғрисидаги битим, Савдо стратегияси бўйича муҳим келишувлар имзоланди.
Шунингдек, яна бир муҳим ҳужжат — Туркий давлатлар ташкилотининг 2022—2026 йилларга мўлжалланган стратегияси имзоланди.
Саммитнинг асосий ҳужжати — Самарқанд декларацияси қабул қилинди.
Шавкат Мирзиёев раислик қилган саммитда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, кузатувчи мамлакат Венгрия бош вазири Виктор Орбан саммитнинг фахрий меҳмони — Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, шунингдек, ташкилот бош котиби Бағдод Амреев иштирок этди.
Мавзуга доир: