• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг совға олиши бўйича янги тартиб ўрнатилади

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат фуқаролик хизматчисининг совға олиши ва уни тасарруф этиш тартибига доир ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ҳужжатга кўра, давлат фуқаролик хизматчилари томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати барча солиқлар ва йиғимларни ҳисобга олган ҳолда БҲМнинг 5 бараваридан (айни пайтда 1,5 миллион сўмдан) кўп бўлмаслиги лозим.

    Бу давлат фуқаролик хизматининг барча сиёсий гуруҳи, даража ва лавозимдаги давлат фуқаролик хизматчилари учун амал қилади. Ҳукумат қарори бўйича Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан кетаётган делегация ёки алоҳида шахслар бундан мустасно.

    Давлат фуқаролик хизматчиларига тақдим этилган совға меҳмон (мезбон) томоннинг рамзлари ва (ёки) логотипи туширилган эсдалик совғалар қиймати учун миқдор белгиланмайди ва бундай совғалар баҳоланмайди. Бундай совғаларни давлат фуқаролик хизматчиси ўз хоҳишига кўра тасарруф этади.

    Тақдим этилган совғанинг миқдори БҲМнинг 5 бараваридан ошган тақдирда, ошган қисми давлат хизматчиси уни давлат ташкилотига тўлаш орқали совғани тасарруф этиши мумкин.

    Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан қабул қилинадиган совғага қўйиладиган талаблар:

    • Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатлари ва давлат органининг ички идоравий ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши;
    • ихтиёрий, аниқ бир сабаб, воқеа (ҳодиса) муносабати билан қабул қилиниши ва (ёки) тақдим этилиши ҳамда белгиланган миқдордан ошмаслиги ва дабдаба (ҳашамат) предмети бўлмаслиги;
    • совғани қабул қилиш ёки тақдим этиш натижасида бирор бир тарафнинг шахсий манфаатдорлигини, шунингдек манфаатлар тўқнашуви ёки коррупциявий хавф-хатарларнинг келиб чиқишига олиб келмаслиги, хусусан, давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятида холис қарор қабул қилишига таъсир кўрсатадиган мажбуриятни юзага келтирмаслиги;
    • совға хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирларда очиқ ва ошкора қабул қилиниши ва (ёки) тақдим этилиши, давлат органининг обрў-эътибори (нуфузи)га путур етишига олиб келмаслиги;
    • давлат фуқаролик хизматчиси томонидан тақдим этиладиган совға унинг шахсий ҳисобидан амалга оширилмаслиги;
    • совға бериш табрик нутқи билан бирга бўлиши, унда совға беришга сабаб бўлган воқеа (ҳодиса) ўзининг аниқ ифодасини топган бўлиши, шунингдек дипломатик протокол талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
    Давлат фуқаролик хизматчисининг хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға тақдим этилишини талаб қилиш, сўраш ёки совға беришга мажбурламашига йўл қўйилмайди.

    Давлат фуқаролик хизматчисига қуйидагиларни совға сифатида қабул қилиш тақиқланмоқда:

    • нақд ёки нақдсиз пул;
    • қимматли қоғозлар;
    • криптовалюта;
    • барча турдаги ўқотар ва совуқ қуроллар, ўқ-дорилар;
    • гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар, кучли таъсир этувчи препаратлар;
    • порнографик ва диний экстремистик хусусиятга эга бўлган нашр ҳамда материаллар.

    Давлат фуқаролик хизматчисига тақдим этилган гуллар, озиқ-овқатлар (кондитер маҳсулотлари ва бошқалар), ташкилотларнинг канцелярия тўпламлари (календарлар, буклетлар, ручка, блокнотлар) совға деб қабул қилинмайди ва расмийлаштирилмайди.

    Хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан халқаро делегация раҳбарига тақдим этилган совға қийматидан қатъи назар давлат органи тасарруфига ўтказилади. Бунда тақдим этилган совғалар баҳоланмайди ва давлат фуқаролик хизматчиси тасарруфига ўтказилмайди.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари тасдиқланди
    • Ўзбекистон давлат хизматларини тайёрлаш ва малакасини оширишда АҚШдаги Жорж Буш мактаби билан ҳамкорлик қилади

    08.11.2022, 17:53   Изоҳ (1)   14519
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 899933314@telegram.org / 08.11.2022, 20:44

      Ikkinchi hat boshi qatorida ->Hukumart<- deya hato yozilibti

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркий давлатлар ташкилоти қандай ташкилот ва у нима учун керак?

    08.11.2022, 17:30

    Самарқандда 55 минг долларга 4 гектар ер сотмоқчи бўлган шахс қўлга тушди

    08.11.2022, 17:29

    Италия Ўзбекистонда инновацион биомаҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

    08.11.2022, 17:21

    Наманганда хотинини бошқаси билан тутиб олиб, «самосуд» қилган эркак ва унинг қариндошларига жазо тайинланди

    08.11.2022, 17:17

    Ўзбекистонда сув ва салқин ичимликларни босқичма-босқич рақамли маркировкалаш жорий этилади

    08.11.2022, 16:47

    Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург губернатори билан савдо-иқтисодий масалаларни муҳокама қилди

    08.11.2022, 16:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” ва “Боруссия Д” чорак финалга йўл олди (видео)

    Спорт | 2 июл, 09:34

    Air China Ўзбекистонга авиақатновларни амалга оширишга рухсатнома олди

    Ўзбекистон | 2 июл, 09:32

    Ноутбукни доимий зарядга улаган ҳолда ишлатиш мумкинми?

    Маслаҳатлар | 2 июл, 09:19

    “Исроил Ғазода 60 кунлик ўт очишни тўхтатиш шартларига рози бўлди” — Трамп

    Дунё | 2 июл, 09:10

    Путин 2022 йилдан бери илк бор Макрон билан телефонда мулоқот қилди

    Дунё | 2 июл, 08:37

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.