Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда Вернадский номидаги Қрим федерал университетининг учинчи курсида таҳсил олаётган ўзбекистонлик бир гуруҳ талабаларнинг Шавкат Мирзиёевга йўллаган видеомурожаати тарқалди. Улар ўқишини Ўзбекистонга кўчиришда амалий ёрдам сўрамоқда.

Маълумот учун, Давлат комиссиясининг 7-сон баёни билан Россия Федерациясининг Украина билан чегарадош Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудларидаги ОТМларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилганди.

Келтирилган ҳудудлардан фарқли ўлароқ, Қрим ҳудуди ҳам ҳарбий ҳаракатларга катта алоқадорлиги ва ҳудуддаги кўп сонли портлашларни ҳисобга олган ҳолда, Қримда таҳсил олаётган талабаларнинг ҳам олиб чиқилиши адолатдан бўлар эди.

Биз бу вақтга қадар жуда кўп жойларга мурожаат қилдик. Хусусан, Ростов-Дон шаҳридаги Ўзбекистон бош консулхонасига қилган мурожаатларимиздан ҳам ҳеч қандай ижобий жавоб ололмаяпмиз.

Бундай сиёсий ва ҳарбий ҳаракатлар туфайли бизнинг тақдиримиз номаълумлигича қолмоқда. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, бунга бефарқ бўлмайсиз деган умиддамиз ва Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларига ўқишимизни кўчиришда амалий ёрдам беришингизни сўраб қоламиз. Раҳмат, — дейди талабалар номидан сўзга чиққан йигит.

Изоҳ

ㅤㅤㅤㅤㅤ ㅤㅤㅤㅤㅤ ㅤㅤㅤㅤㅤ

9 ноябр, 00:07

Mashiniklar

Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)