Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Интерьер дизайнер Вероника Табенская дунёдаги энг қиммат уйлар ҳақида маълумот беради. Рўйхатдаги уйларнинг нархларини кўриб, ҳайратда қолишингиз аниқ.

Алиша Кизнинг 45 миллион долларлик уйи

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Машҳур архитектор Уоллес Каннингем томонидан ишлаб чиқилган Razor House 2008 йилда қурилган. Вилланинг бозор қиймати 45 миллион доллар эди. Хонанда Алисия Кейс уни 20,8 миллион долларга сотиб олди, бу уни қуришнинг умумий қийматидан қарийб 10 миллион долларга кам.

Албатта, бу уйнинг асосий бойлиги муаллифнинг архитектураси ва Калифорниядаги La Jolla қоясидан кўриниб турувчи Тинч океанининг бетакрор манзарасидир. Бу уйда ҳар қандай одам ўзини табиат билан уйғунликда ҳис қилади. Бундай архитектура мебелнинг кўплигини англатмайди, балки минималист атмосферани яратади. Бундай интерьерларда харажат ҳам табиий материалларнинг кўплиги туфайли ҳам ортади.

Канье Уэст ва Ким Кардашьяннинг 15,4 миллон долларлик уйи

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Мукаммал замонавий уй худди Ким Кардашьян ва Канье Уэстнинг Калифорнияданинг шаҳар атрофидаги уйига ўхшаган бўлиши керак. Аксел Вервордт қасрни замонавий маконга айланиши учун бир қанча дизайнерлик ишларидан фойдаланилган, масалан, Жан Роернинг Polar Беар дивани, Пер Жаннерет юмшоқ мебеллари ва Геррит Риэтвелднинг ҳозирда Cассина томонидан ишлаб чиқарилаётган 1935 йилдаги машҳур 637 Утречт креслоси.

Бундай интерьернинг нархи, албатта, дизайнерларнинг исмларига, шунингдек, оддий кўринадиган шаклларни яратишда ҳам изланадиган меъморий деталлар даражасига боғлиқ. Ҳашаматли йнинг бетакрор ландшафти эса таниқли Wиртз International Ландсcапе Арчитеcц ландшафт бюроси томонидан ишлаб чиқилган.

Даян Китоннинг 13,5 миллон долларлик уйи

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Машҳур киноактриса Даян Китон узоқ вақтдан бери дизайн билан шуғулланишни севимли машғулотига айлантирган. У уйларни сотиб олади, уларни безатади ва кейин яна сотади. Кўпинча у 20-асрнинг машҳур меъморлари қаламига мансуб уйларни харид қилади. Бу 20-асрнинг буюк меъморларидан бири Франк Ллойд Райтнинг ўғли кичик Франк Ллойд Райт томонидан яратилган. У кўпинча отаси билан адаштириб юборилади, гарчи у дастлаб кўпроқ ландшафт дизайнери бўлган бўлса ҳам.

Алфред Нюманнинг ўзи куйларини шу ерда яратган, чунки бу бино унинг учун қурилган. Шунинг учун уйнинг номи - Нюман қароргоҳи дейилади.

Даян Китон уйнинг дастлабки услубини сақлаб, қароргоҳни янгилади. 4000 квадрат метр уйни ўраб турганга ўхшаш жуда сокин дизайн. Декоратор сифатида у уй атмосферасини ташқи томондан ички қисмга аниқ етказишга муваффақ бўлди.

Женнифер Лоуренснинг 12 миллон долларлик уйи

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Женнифер Лоуренснинг 30-қаватдаги пентхаусидан кўриниб турадиган Нью-Йоркдаги Юқори Ист-Сайд ва Гудзон манзараси актрисага жуда қимматга тушган. Аввалроқ актриса уни 15,6 миллион долларга сотиб олганди. Ҳозирги вақтда квартиранинг нархи 12 миллион долларни ташкил этади.

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Фото: Grazia

4073 квадрат метр: учта ётохона, 5 та ҳаммом, ўйингоҳ ҳам бўлган икки даражали меҳмонхона, жиҳозланган ошхона билан емакхона.

Даян Китоннинг 4,295 миллон долларлик яна бир уйи

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Даян Китон, шунингдек, Франк Ллойд Райт томонидан қурилган Жанубий Калифорниядаги энг машҳур уйлардан бирини ҳам сотиб олган ва қайта тиклади. Уй Калифорния тарихи ва маданияти ёдгорлиги ҳисобланади. У Калифорниянинг Лос Фелиз шаҳридаги The Оакс эксклюзив ҳудудида жойлашган.

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Китоннинг мақсади асл интерьерни қайта тиклаш эди — уйни нолдан қуришдан кўра қийинроқ ва баъзан қимматроқ бўлган нозик иш.

Арт Деcо услуби фасадданоқ кўринади. Архитектор бу уйда турли хил фаолият турларини таклиф қилди, аммо ҳамма нарса эстетик жиҳатдан ўйланган. Бассейнда сузасизми, меҳмонхонада овқатланасизми ёки эрталаб ётоқхонада уйғониб, айвонда нонушта қиласизми — доимо табиат қўйнида бўласиз.

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?