Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Айни кунларда рўйи замин сайқали Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган «Инсон манфаатларини иқтисодий ислоҳотларнинг бош мазмунига айлантириш» мавзусидаги II Ўзбекистон иқтисодий форумида «Олмалиқ КМК» АЖ ҳамда қатор компания ва банклар ўртасида шартномалар имзонланди.

Жумладан Германиянинг Helaba банки ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Мазкур ҳужжат «Олмалиқ КМК» АЖ ва Metso Outotec компанияси ўртасида Рух заводида 6-сонли олтингугурт кислотаси цехини қуриш бўйича муҳандислик хизматларини тақдим этиш ва ускуналар етказиб бериш бўйича тузилган шартномаларни Германиянинг «Yeuler Nermes» экспорт суғуртаси агентлиги остида молиялаштиришни таъминлаш мақсадида тузилди.

Имзоланган битимнинг миқдори 67,3 млн. еврони ташкил этиб, 13 йилга 3 йиллик имтиёзли давр билан берилади.

Шунингдек, форумда ОКМК ва Германиянинг BASF концерни ўртасида ҳам ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Мазкур ҳужжат замонавий талабларга жавоб берадиган Германиянинг BASF концерни томонидан ишлаб чиқарилган умумий миқдори 998 042,40 евролик «04-111 Сс11х4 ва 04-110 Сс11х4» маркали ванадий катализаторлари харидини амалга ошириш мақсадида имзоланди.

Бундан ташқари, форумда Финляндиянинг Metso Outotec компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми ҳам имзоланди.

Ушбу меморандум ОКМК негизида янги металлургия мажмуасини қуриш учун асосий муҳандислик ишларини амалга ошириш мақсадида тузилди.

Шунингдек, форумда ОКМК, АGMК - «Deutsche Innovatsion» қўшма корхонаси ва Германиянинг «Мензел» компанияси ўртасида меморандум имзоланди.

Ушбу ҳужжатга кўра Чирчиқ шаҳрида ўрта ва юқори кучланишли электродвигателлар ва электрогенераторларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа амалга оширилади.

Форумда «Ёшлик-1» конига ускуналар етказиб бериш бўйича Германиянинг TAKRAF компанияси билан ҳам меморандум имзоланди.

Форум доирасида ОКМК раҳбарияти ҳамда Trafigure PTE Ltd, Glencore International АГ компаниялари, Hitachi компанияси техника воситаларини етказиб берувчи Euratsian Machinery диллерлик ташкилоти вакиллари билан ҳамкорлик музокаралари ўтказилди.

Шунингдек, Landesbank HessenThiiringen Girozentrale, KfW, Coommerzbank, Barclays, Natixis, JP Morgan Chase каби банкларнинг раҳбар ва вакиллари билан ҳамкорлик учрашувлари ўтказилди.

Густав Килден, Metso Outotec компанияси вице президенти: Иккинчи бора ўтказилаётган халқаро иқтисодий форум биз учун ҳар томонлама фойдали бўлди. Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва компаниямиз кўп йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келади. Форумда комбинатда барпо этиладиган янги металлургия комплекси қурилишида инжиниринг хизматини кўрсатамиз. Ўйлайманки ҳамкорлигимиз давомий бўлади.

Андрей Рампел — Helaba банкининг структуравий молиялаштириш ижрочи директори: Бугун халқаро иқтисодий форумда Олмалиқ кон-металлургия комбинати билан илк бор 67,3 млн евро миқдорида шартнома имзоладик. Ушбу маблағ Германиядан комбинат учун олиб келинадиган юқори сифатли технологик ускуналар харидини молиялаштиришга йўналтирилади. Комбинат билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларимиз бардавом бўлишига ишончим комил.

Бир сўз билан айтганда, мазкур иккинчи халқаро иқтисодий форум ОКМК учун ҳар томонлама фойдали бўлди.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат билан чиқди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 7 февраль куни 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда 
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди