Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия халқ артисти Филипп Киркоров 1 ноябрь куни Тошкентдаги «Халқлар дўстлиги» санъат саройида концерт дастурини тақдим этди. Хонанда концерт давомида ҳамкасби Наргиз Зокирова ҳақида ҳақоратомуз фикрлар билдирди. Ушбу ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.

Филипп саҳнадан туриб Наргизга мурожаат йўллаган.

«Севишни билмайдиган инсон ҳеч қачон севги ҳақида куйлай олмайди, унинг қўшиғи ўхшамайди. Бечора, сочини қирдирса ҳам, танасига расмлар чиздирса ҳам, қанча ҳаракат қилмасин, унинг иши юришмайди. Аммо унга ачиниб ҳам бўлмайди. У нимага юлдуз бўла олмаётганидан ҳайрон. Сен ойнада башарангни кўрганмисан? Аксингга қараганмисан, тасқара?», — дейди Киркоров.

Видеода томошабинлар хонанданинг ушбу сўзларидан норози оҳангда ҳуштак чалаётганини кўриш мумкин.

«Халқ концертга пул тўлаб қўшиқ эшитиш учун боради, жанжал муҳокамасини тинглаш учун эмас», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Наргиз Зокирова Instagram’даги саҳифасида Филипп Киркоровнинг концерт бериш учун Тошкентга келаётганидан хурсанд эмаслигини билдирган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Андижонда 127 минг нафар ишсиз фуқаро мавжуд. Ҳар йили яна 50 минг нафар ёшлар меҳнат бозорига кириб келади” — президент 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2 февралдан метан заправкалар фаолияти тикланади
Маҳаллий
Жиззах, Самарқанд, Фарғонада электр тармоғига ноқонуний уланиб, қарийб 250 млн сўм зарар етказган тадбиркорлар ушланди