Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан амалдаги қонунчиликка ёшлар учун компьютер харид қилиш мақсадида истеъмол кредитларини ажратиш тартибини белгиловчи ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган.

Маълумот учун, 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб АТ «Халқ банки», АТ «Алоқа банк» ва «Микрокредитбанк» АТБ иштирокчи сертификатини олган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер (шу жумладан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган) харид қилиш учун БҲМнинг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратишни бошлайди.

Бунда компьютер харид қилиш учун ажратиладиган истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловларининг Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваригача қисми Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилинади.

Тартибга кўра:

  • «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган 31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (14 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахс номидан унинг вакили) тегишли сертификат берилгандан бошлаб 6 ой мобайнида исталган давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали сертификатни илова қилган ҳолда мурожаат этади;
  • Ёшлар ишлари агентлиги 5 иш куни ичида кўрсатилган сертификатни верификациядан ўтказиб, маълумотлар тасдиқланганда компенсация тўлаб бериш ҳақида маълумотнома беради ва мурожаатчилар рўйхатини автоматик тарзда банкка тақдим этади;
  • АТ «Халқ банки», АТ «Алоқа банк» ва «Микрокредитбанк» АТБ келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқадилар ва улар маъқулланган тақдирда тегишли компьютер техникасини етказиб берувчиларга компьютер қиймати суммасини ўтказиб беради.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 26 октябрдан кучга кирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Ходим ўзини қурбон қилиб, аёлнинг ҳаётини сақлаб қолган». ИИВ профилактика инспектори вафоти юзасидан тасдиқланмаган хабарлар тарқатмасликни сўради
Маҳаллий
Тарих — озодлик учун йўл. Маҳмудхўжа Беҳбудий фаолиятига назар (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2 декабрь куни 156 кишида коронавирус аниқланди