Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин қисман сафарбарлик бошланганидан бери мамлакатни тарк этган фуқаролар ҳақида гапирди.

Мен эмоционал эмас, балки ҳуқуқий баҳо беришни маъқул кўраман. Ҳар бир аниқ ҳолатда у ёки бу фуқаронинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Кимдир нимадандир қўрқиб кетди, кимдир сафарбарликдан қочишни хоҳламоқда, яна кимдир бошқа сабаб билан. Ҳар бир аниқ ҳолатда ҳуқуқий баҳо бериш ва аниқ бир шахсга нисбатан фақат шу асосда иш кўриш керак. Менимча, бошқачаси бўлмайди, — деди Путин Остонадаги матбуот анжуманида.

Путиннинг айтишича, қисман сафарбарлик доирасида 222 минг киши ҳарбий хизматга чақирилган ва барча сафарбарлик тадбирлари икки ҳафта ичида якунланади.

Унинг сўзларига кўра, аввалроқ у айтиб ўтган сафарбарлик билан боғлиқ «тартибсизликлар» ўн йилликлар давомида янгиланмаган эски ҳисоб шакллари туфайлидир. Энди ахборот базаси янгиланмоқда, маълумот максимал даражада ишончли бўлади, деди у.

Россия президенти, шунингдек, сафарбар этилганларнинг барчаси мажбурий тайёргарликдан ўтиши кераклигини таъкидлади.

Айни пайтда сафарбар қилинганларнинг 16 минг нафари жанговар топшириқларни бажариш учун жалб этиладиган бўлинмаларга жойлаштирилган, деди у.

Аввалроқ Россия ҳукумати биринчи марта сафарбар қилинганлар фронтда ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...
Спорт
ЖЧ—2022 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди