Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» интернет-нашри ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган «Маҳалла. Муаммо. Мулоҳаза» лойиҳасининг 2-сони меҳмони — Telegram’даги «Kurbanoff.net» канали муаллифи, иқтисодчи Шуҳрат Қурбонов бўлди. Кўрсатувнинг бу галги мавзуси — онлайн фирибгарлик.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Иқтисодчининг таъкидлашича, фуқаролар ўртасида фирибгарлик қурбони бўлиш ҳолатларининг кўплигига сабаб бу — соддалик. Шу сабаб бунга қарши оммавий иммунитет ҳосил бўлиши лозим.

COVID пайтида коллектив иммунитет деган термин пайдо бўлганди. Яъни, коронавирус йўқ бўлиши учун 70 фоиз одам ё касал бўлиб ўтиши керак, ё иммунизация бўлиши керак.

Баъзида ўйлайман, менимча, бизда фирибгарликка қарши ҳам коллектив иммунитет пайдо бўлиши зарур. У қандай пайдо бўлади? Ёки фирибгарликни бошидан ўтказиши керак, ёки одамларни максимал даражада хабардор қилиш керак. Фақат эшитдим-кўрдим биланмас, иложи бўлса, ёши катта яқинларимизни ҳам огоҳлантирайлик, — дейди Шуҳрат Қурбонов.

Кўрсатувни тўлиқ тарзда «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда турар жой биносидаги портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди
Маҳаллий
Тошкентда Lacetti Nexia-3 билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Маданият
«Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)