Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

6 октябрь куни эрта тонгда Россия қўшинлари Украина ҳукумати назорати остидаги Запорожье шаҳрига еттита ракета ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда Запорожье вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Александр Старух маълум қилди.

Старухнинг сўзларига кўра, зарбалар нишони инфратузилма объектлари бўлган, аммо ракеталар кўп қаватли турар жой биноларига тушган. Уйлар жиддий шикастланган, шаҳарда ёнғинлар бошланган.

«Запорожье шаҳрига ракета ҳужумлари оқибатида икки аёл ҳалок бўлди, яна беш киши вайроналар остида қолмоқда», — деди Старух.

Тармоқларда ҳодиса жойидаги вайронагарчиликлар акс этган видео ва суратлар тарқалди.

«Суспилне» нашри маълумотларига кўра, Запорожьега ҳужум вақтида жами 10 киши жабрланган. Улардан саккиз нафари касалхонага ётқизилган. Вилоят ҳокимлиги раҳбарининг сўзларига кўра, шифохонага тушганлар орасида уч ёшли қизча ҳам бор.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди