Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси Европа Чемпионлар Лигаси 3-тур доирасида «Бенфика»га қарши кечган баҳсда (1:1) гол уришга эришди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Месси мусобақа доирасида 40-жамоа дарвозасини ишғол қилди ва бу борада ўз рекордини яхшилаб олди. Энг яқин таъқибчи Криштиану Роналду бўлиб, португалиялик 38 хил клуб дарвозасини ишғол қилган.

Лионель мусобақа доирасида жарима майдони ташқарисидан урилган голлари сонини 22 тага етказди ва бу борада Роналдунинг рекордини такрорлади.

Португалиялик голларининг 12 тасини жарима зарбасидан урган бўлса, 10 таси ўйиндан киритилган. Месси эса жарима зарбасидан 5 та, ўйиндан 17 та тўп киритган.

«ПСЖ» сафида қаторасига тўртта ўйинда гол урган Месси жорий мавсумдаги голлари сонини 8 тага етказиб олди. Шунингдек, унинг ҳисобида 8 та голли узатма ҳам бор.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов