Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Билимни ҳаракатга келтириш маблағ, маблағни мақсадли сарфлаш эса даромад демак. Иккиси — айро тушунча. Аммо шуниси аниқки, ҳаракатга асосланмаган билим ва мақсадли сарфланмаган маблағ инқироз билан юзлашиши — аксиома. Шу боис, юртимизда аҳолининг илм-фан билан бақамти бўлиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ҳамда бу орқали оилавий фаровонлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада қатор янгиликлар амалиётга татбиқ этиляпти.

«Oilakredit.uz» лойиҳаси — шулардан бири. Мазкур лойиҳа аҳоли бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бу борадаги ишларни тизимлаштиришга қаратилган бўлиб, у орқали бизнес фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган фуқаролар ортиқча ҳужжатбозлик ва югур-югурларсиз электронлаштирилган тартибда имтиёзли кредит олишлари мумкин. Муҳими, жараёнларнинг барчаси содда: барча ҳужжатлар электрон тизимда ҳаракатланади. Таниш-билишчилик ва коррупцияга эса мутлақо ўрин йўқ!

Лойиҳа қандай ишлайди?

«Oilakredit.uz» онлайн платформаси орқали кредит олиш учун онлайн ариза юбориш кифоя. Фақат шахсий маълумотларни киритишда эътиборлироқ бўлмоқ керак. Юборилган аризаларнинг барчаси электрон кўринишда масофадан имзоланиб, скоринг баҳолаш натижаларига кўра, ягона электрон платформада барча ҳужжатлар шакллантирилиб, кредит маблағи ажратилади.

Ушбу платформада имтиёзли кредит олиш жараёнлари 6 босқичдан иборат:

Платформа кредит тўловларини электрон тартибда ҳисоблайди. Шундан сўнг смс орқали тасдиқланувчи хабар келади. Ушбу тасдиқлашни амалга оширмагунча сайтдан чиқиб кетмаслик зарур. Акс ҳолда ариза юборилмайди.

Имтиёзли кредит кимлар учун ажратилади?

Имтиёзли кредитлар акциядорлик тижорат Халқ банки ва яна иккита молия муассасаси томонидан 18 ёшдан юқори фуқароларга қонунчилик билан тақиқланмаган соҳалар учун берилади. Шунингдек, кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада жисмоний шахсларга 33 млн сўмгача, кичик тадбиркорлик субъектларига 225 млн сўмгача, тадбиркорлик субъектларининг инвестициявий лойиҳаларини кредитлашда 225 млн сўмдан ортиқ миқдорда ажратилади.

Имтиёзли кредит ажратиладиган соҳалар қуйидагилардир:

  • оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига — 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;
  • чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;
  • боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун — 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга;
- «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоларига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хом ашё материалларини харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, «уста-шогирд» мактабларини ташкил этиш, уй-музейлар ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш учун — 3 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга ажратилади.

Энг муҳими, ажратиладиган кредитларнинг йўналиши бўйича ишлаб чиқилган бизнес-режалар билан «Oilakredit.uz» платформаси орқали яқиндан танишиш имкони мавжуд.

Маълумот учун: 2022 йил бошидан ҳозирга қадар акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан «Oilakredit.uz» платформаси орқали 2500 дан ортиқ фуқарога қарийб 60 миллиард сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Натижада шунча юртдошларимизнинг доимий бандлиги таъминланди.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди