Inter Food Plus компанияси Ўзбекистон аҳолисига энергетик ичимлигининг маҳаллий бозорда ўхшаши бўлмаган ва бошқа мамлакатлардаги бренд мухлислари томонидан яхши баҳоланган янги Flash up Barbaris Xit таъмини татиб кўришни таклиф қилади.
Зирк таъмли янги маҳсулотни сотиш октябрь ойида бошланади.
Flash up Барбарисча Хит — бу деярли барча учун болаликдан таниш бўлган зирк мевасининг янги, ёрқин таъми. Бу Б витамини, кофеин ва тауринга бой ичимлик бўлиб, у нафақат чанқоғингизни қондиради ва завқ бағишлайди, балки ҳар кунги яхши натижалар ва ютуқлар учун энергия беради. Зиркнинг ёрқин бой таъми жонлантиради ва ўзидан ширин ва нордон ёқимли таъмини қолдиради.
Янги Flash up Barbaris Xit энергетик ичимлигининг тетиклаштирувчи таъсирини ва ажойиб таъмини ҳис этинг!
Flash up’нинг ушбу янги таъмини ишлаб чиқариш Ўзбекистондаги заводда аллақачон бошланган.
Илғор технологиялардан фойдаланиш, етказиб берувчилар ва маҳсулотларни синчковлик билан танлаш, тайёр маҳсулотни кўп босқичли назорат қилиш ишлаб чиқаришнинг муҳим жиҳатлари ҳисобланади.
Истеъмолчи Flash up энергетик ичимлигининг ҳар бир банкаси дўкон ва супермаркетлар пештахтага чиқишдан олдин ишлаб чиқаришнинг ҳар қандай босқичида қатъий назоратдан ўтишига амин бўлиши мумкин. Хом ашёнинг сифати етказиб берувчилардан буюртма олинган пайтдан бошлаб маҳсулотни қадоққа солингунгача текширилади, ичимликнинг ҳар бир янги партияси лабораторияда замонавий ускуналар билан синчковлик билан текширилади.
18 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик ва эмизикли даврида, шунингдек асабийлик, уйқусизлик, артериал гипертензия билан оғринган одамлар томонидан истеъмол қилиниши тавсия этилмайди. Ичимлик болалар фаоллиги ва эътиборига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бўёқни ўз ичига олади. Кунига бир мартадан кўп бўлмаган ичимлик банкасини истеъмол қилиш тавсия этилади
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)