Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Қрим гўзали – 2022» Олга Валеева «Червона Калина» қўшиғини ижро этгани учун суд томонидан 40 минг рубль (696 доллар) жаримага тортилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Валеева билан биргаликда қўшиқ куйлаган дугонаси эса 10 кунга ҳибсга олинган. Life нашрининг аниқлик киритишича, Валееванинг вояга етмаган фарзандлари борлиги сабабли унга нисбатан унчалик оғир жазо берилмаган.

Аёллар икки модда — Россия Федерацияси Қуролли Кучларини обрўсизлантириш ва экстремистик ташкилотлар рамзларини тарғиб қилиш бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбдор деб топилди.

Қрим Ички ишлар вазирлигининг Telegram-каналида аёллар қўшиқ куйлагани учун узр сўраб чиққан видео пайдо бўлди.

Валеева ва дугонаси «Червона Калина» қўшиғини уйи балконида ўтириб ижро этган ва тегишли видеони Instagram’га жойлаштирган эди. Тармоқда видео кўпчиликнинг эътиборини тортди. Валееванинг ўзи қўшиқ ҳеч бир ғаразли ниятсиз ижро этилганини айтди.

Сентябрь ойи ўрталарида Қримда «Червона Калина» қўшиғи ижро этилган тўйнинг олти нафар ташкилотчиси ва меҳмонлари жавобгарликка тортилган эди: уларга жарима солинган, айримлари 15 кунга қамалган. Август ойида яриморолда Украина ҳарбийларини қўллаб-қувватловчи тасвирлар билан барда «Ёввойи дала» қўшиғига клип суратга олган DJ ҳибсга олинган; Қўшиққа буюртма берган меҳмон 50 минг рубль (870 доллар) жаримага тортилган.

«Червона Калина» қўшиғи Россия босқинидан кейин Украинанинг тимсолларидан бирига айланди. Уни кўплаб украиналик санъаткорлар, шунингдек, Pink Floyd гуруҳи ижро этди. Россия давлат ОАВларининг ёзишича, қўшиқ «Украина миллатчи гуруҳлари, жумладан, Россия Федерациясида тақиқланган гуруҳларнинг мадҳияси ҳисобланади».

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди