Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

30 сентябрь куни Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Венгрияга ташрифи доирасида инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг биринчи ўринбосари Левенте Магяр билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Қайд этилишича, учрашув давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий ва инновацион соҳаларда кўп қиррали ўзбек-венгер ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Хусусан, томонлар қишлоқ хўжалиги, сувни тежайдиган технологиялар, озиқ-овқат саноати, фармацевтика, электроника, автомобилсозлик, тўқимачилик, кимё ва металлургия, илм-фан, инновация ва таълим каби соҳаларда янги юқори даромадли инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини ишлаб чиқишни ўз ичига олган қисқа ва ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган иқтисодий масалаларни тўлиқ кўриб чиққан.

Саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Венгрия сармоявий доираларини Ўзбекистон давлат корхоналари ва активларини трансформациялаш ва хусусийлаштириш жараёни жалб қилиш истиқболлари алоҳида тартибда муҳокама қилинган.

Учрашув якунида тўғридан-тўғри алоқаларни қўллаб-қувватлаш ва кўп қиррали шериклик йўналишларида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишилган.

Шу куннинг ўзида Жамшид Хўжаевнинг Wizz Air, «MasterGood», «KITE», «Eximbank», «Rába» каби етакчи венгер компаниялари ва банклари раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтган. Унда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди