Бирлашган Араб Амирликларига амалий сафар билан борган Ўзбекистон «Ҳунарманд» уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев қатор икки томонлама музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Хусусан, Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Sheikh Zayed Grand Mosque мажмуаси раҳбарияти билан учрашув ташкил этилган. Унда ҳар йил ноябрь ва март ойларида Абу Даби амирлигида бўлиб ўтадиган «Шайх Зоид» фестивалида Ўзбекистон павильонини ташкил этиш ва ўзбек ҳунармандчилиги маҳсулотларини тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, Абу-Даби ва Дубай шаҳарларидаги йирик савдо марказларида ўзбек ҳунармандчилик маҳсулотлари дўконларини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилган.
Precise group компаниялар гуруҳи президенти Л.Хохман билан бўлиб ўтган учрашувда компаниянинг эсдалик совғаларини ишлаб чиқариш имкониятларини Ўзбекистонда йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинган.
Музокаралар натижасида жорий ойда Дубай халқаро аэропортига туташ ҳудудда Precise group компаниясига тегишли савдо майдонида ўзбек ҳунармандчилик маҳсулотлари дўконини ташкил этишга тўғрисида келишувга эришилган.
Изоҳ (0)